1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари эсдалик нишони билан тақдирландилар

09:19 / 13.11.2025 698 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси  раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар. Диний идорада бўлиб ўтган тадбирда нишонни Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Улуғбек Муҳамедов топширди.

Улуғбек Муҳамедов ўз сўзида давлатимиз Раҳбари ташаббуслари асосида олиб борилаётган янгиланишлар ва инсон қадрини юксалтиришдаги саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда саккиз миллионлик аъзоси бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам самарали фаолият олиб бораётганини айтиб ўтди. Айни пайтда, бу ишларда диний соҳа ходимлари ҳам фаол иштирок этаётгани давлат миқёсида эътироф қилинаётгани, Муфтий ҳазратлари бошчилигида кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ишлар эътирофининг рамзий ифодаси ўлароқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам ушбу эсдалик нишонни тақдим этаётганини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Муфтий ҳазратларини эсдалик нишони ва барчани касаба уюшмаси ходимлари байрами билан қутлади. Шунингдек, диний жабҳага кўрсатилаётган бундай эътибор ва эътирофларга жавобан ҳар бир соҳа ходими янада масъулият ва шижоат билан ишлаши, миллат ва дин равнақи йўлида фидойилик кўрсатиши кераклигини эслатиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган устувор вазифа ва дастурлар ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатган, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида ибратли фаолият олиб бораётганларга тақдим этилади. 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 21 апрель санасида Англия Премьерлигаси 30турининг қолдирилган беллашуви mdash .Бёрнли, ndash .Саутҳэмптон, баҳси бўлиб ўтди.Ушбу учрашувнинг 41дақиқасида давоми...

2072 09:00 / 24.04.2022
Мақола мавжув эмас

5844 05:00 / 11.03.2017
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Мовароуннаҳр ҳадис мактаби тарихи ҳақида маълумот берувчи лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу давоми...

1178 14:30 / 06.05.2025
Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари ҳаётлик чоғларидаёқ бошқа тилларга таржима қилина бошланган эди. Бу хайрли иш ҳамон давом давоми...

2146 16:12 / 30.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021