1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳни Робб деб,...

05:19 / 15.11.2025 1082 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ وَإِذَا أَمْسَى: رَضِيْنَا بِاللهِ رَبًّا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا، إِلَّا كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُرْضِيَهُ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонг отганда ва кеч кирганда: «Розийнаа биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин Росулан» деса, албатта, Аллоҳ учун уни рози қилиш ҳақ бўлур», дедилар».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммадни Расул деб рози бўлдик».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қурбонлик қилинаётган жониворни юзини қиблага қаратилиб, ушбу дуони ўқийди.Бисмиллаҳи Аллооҳу акбар. Аллооҳумма ҳааза минка ва лака Аллооҳумма тақоббал ҳаазиҳил давоми...

26766 09:00 / 23.06.2023
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор нарсадан чўчисалар .Ҳуваллоҳ, Аллоҳу роббий лаа шарийка лаҳ,, деб давоми...

1305 09:44 / 15.05.2025
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Тонг отганида .Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва давоми...

6329 09:00 / 28.11.2021
. . . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир кунда юз марта .Лаа илааҳа давоми...

2229 04:36 / 11.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021