1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари Ислом цивилизацияси марказида

12:12 / 16.11.2025 826 pdf Ўқиш режими + -

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган минтақа мамлакатлари ва Озарбайжон Президентлари Ўзбекистон Президенти билан биргаликда Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган марказ ислом цивилизациясининг бебаҳо  асраб-авайлаш ва тарғиб қилишга бағишланган ноёб манбалар, илмий тадқиқот ва таълим йўналишларини бир жойга жамлаган тарихимиздаги илк мажмуа бўлди.

Мажмуа миллий меъморий анъаналар ва замонавий безаклар уйғунлигида барпо этилди. Иншоотнинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўрта қисмида эса 65 метрли миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида мусулмон оламининг бебаҳо маънавий дурдонаси саналган Усмон Мусҳафи сақланаётган Қуръони карим залига ташриф буюрдилар. Қуръоннинг энг қадимий қўлёзмаларидан бири бўлган ушбу нодир манба улкан тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлиб, минтақамиз халқларининг сивилизатсиявий ўзига хослигини шакллантирган чамбарчас маънавий ришталаримизни ифода этади.

Етакчилар, шунингдек, «Исломдан аввалги цивилизациялар», «Биринчи Ренессанс», «Иккинчи Ренессанс» ҳамда «Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс» бўлимлари билан танишдилар.

Уларда буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа улуғ уламоларнинг бой илмий ва маънавий мероси кенг ёритилган. Кўргазмада сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар ва бошқа сулолалар даврига оид қўлёзма нашрлар ва уларнинг қадимги ўзбек тилига таржималари ҳам мавжуд.

Етакчилар минтақа мамлакатлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий лойиҳаларни илгари суриш ва умумий гуманитар қадриятларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Минтақанинг бой умумий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш борасидаги Ўзбекистоннинг кенг кўламли саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берилди. Мажмуа замонавий тадқиқот маркази бўлиб хизмат қилишига, минтақа мамлакатлари ўртасида илмий, таълим ва маданий ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига ишонч билдирдилар.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 5 июнь куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўминмусулмонлар .Рамазон ҳайити, намозини адо этишди. Жумладан, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

2863 07:02 / 05.06.2019
Икки ой муддатда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат марказига айлантириш ҳамда атрофидаги 8 нафар буюк уламоларнинг қабрларини тиклаш ва ободонлаштириш давоми...

2135 21:00 / 10.02.2021
Шаҳардаги ёшлар ҳолатини яхшилаш, мусулмон жамоасини бирлаштиришни асосий мақсад қилган Оттаванинг энг катта мусулмон жамоаси конференцияси ndash I.LEAD 2019rdquo келаси давоми...

2203 08:45 / 08.02.2019
1282 йилда ҳукмдор Малик Мансур Қалавон Қоҳирада Ислом оламидаги энг машҳур Мансурий шифохонасини қурдирди. Ҳукмдор ушбу ҳодисадан бир мунча вақт олдин ҳашаматли давоми...

2384 11:26 / 23.11.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021