1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари

10:33 / 18.11.2025 760 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барча катта уламолар каби, имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳам кўплаб қобилиятли ва машҳур олимларни тарбиялаб етиштирдилар. Катта шайх ва устозлар даражасига етган мазкур шогирдлар Ислом оламида илм ва маърифатнинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшдилар. Улардан баъзиларини эслаб ўтишга ижозат бергайсиз.

1. Имом Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил Ҳаким Самарқандий.

Абу Саъд Самъоний у киши ҳақида сўз юритар экан, «У Абдуллоҳ ибн Саҳл Зоҳиддан ва Амр ибн Осим Марвазийдан ҳадис ривоят қилган ва Абу Мансур Мотуридийда фақиҳ бўлган», дейди.

«Табақотус-саниййа» китобида ҳам Имом Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил Ҳаким Самарқандийнинг имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳидан фиқҳ ва калом илмлари бўйича таҳсил олганлари айтилади.

Имом Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил Ҳаким Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳи узоқ вақт Самарқандда қозилик қилганлар, кўп мақтовларга сазовор бўлганлар ва ишларни ҳикмат билан битирганлари ва ҳикматли мавъизалар қилганлари учун Ҳаким лақабини олганлар. У киши раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 342 сана, муҳаррам ойининг Ошуро куни Самарқандда вафот этганлар ва ўша ерга дафн қилинганлар. 

2. Имом Абдулкарим ибн Мусо ибн Ийсо Баздавий Насафий.

«Табақотус-саниййа» китобида имом Абдулкарим ибн Мусо ибн Ийсо Баздавий Насафий раҳматуллоҳи алайҳининг имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳидан фиқҳ илмини олганлари, имом Бухорийнинг соҳиблари Мансур Абу Толҳа Баздавийдан ҳадис ўрганганлари ҳақида сўз кетади. У зот раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 390 йилнинг Рамазон ойида вафот этганлар.

3. Имом Абу Абдурраҳмон ибн Абу Лайс Бухорий.

«Жавоҳир» китобининг соҳиби имом Абу Абдурраҳмон ибн Абу Лайс Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида сўз юритганда, «У Ҳаким лақаби билан танилган Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммаднинг соҳибидир. Икковларининг устози Абу Мансур Мотуридийдир. Айни шу кишидан калом ва фиқҳ илмларини олгандир», деган.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мавлоно Абдулваҳҳоб қори 1907 йил, Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Оғлуқ маҳалласи ҳозирги Қўқон кўчасида Баҳодир қори хонадонларида таваллуд топди.Отаси давоми...

3228 17:00 / 28.03.2022
1. Абу Наср Иёзий. Бу зотнинг тўлиқ исмлари Аҳмад ибн Аббос ибн Ҳасайн ибн Жабала ибн Ғолиб ибн Жобир ибн Навфал ибн Иёз ибн Яҳё ибн Қайс ибн Саъд ибн Убода Ансорий давоми...

881 11:37 / 06.11.2025
Юртимизда Ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган маърифатпарвар олим, диний ва дунёвий илмлар билимдони ҳамда тарғиботчиси, дин ва жамоат арбоби Исҳоқ махдум давоми...

2465 14:00 / 21.07.2022
Домла Ҳиндистоний раҳимаҳуллоҳни барлавий бўлганлар деб тухмат қилаётганларга раддияБисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБугунги кунга келиб, Ҳиндистонда бундан юз давоми...

10252 18:01 / 14.04.2018