1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Бомдод ва шом намозларидан сўнг ўқиладиган дуо

11:32 / 22.11.2025 1635 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   إِذَا أَمْسَى قَالَ: أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ ِللهِ، وَالْحَمْدُ ِللهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَسُوءِ الْكِبَرِ، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ، وَإِذَا أَصْبَحَ قَالَ ذَلِكَ أَيْضًا: أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ ِللهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кеч кирса, «Амсайна ва амсал мулку лиллаҳи, вал ҳамду лиллаҳи, лаа илааҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува аълаа кулли шайин қодийр. Робби асъалука хойра маа фии ҳазиҳил-лайлати ва хойра маа баъдаҳаа ва аъузу бика мин шарри маа фии ҳазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳаа. Робби аъузу бика минал касали ва суъил кибари. Робби аъузу бика мин азабин фин-нари ва азабин фил қабри», дер эдилар.

Қачон субҳ бўлса, «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи» деб, худди шуни айтар эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Кунни кеч қилдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб, кечга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга (ибодатга лойиқ) илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббим, Сендан ушбу тундаги нарсаларнинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу тундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дангасаликдан ва кибрнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим! Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».

«Тонг оттирдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб, тонгга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга (ибодатга лойиқ) илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк Уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббим, Сендан ушбу кундаги нарсаларнинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу кундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дангасаликдан ва кибрнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим! Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».

Ушбу ривоятда келган дуони яхшилаб ёд олиб, эрталаб ва кечқурун бўлганда, аниқроғи, Бомдод ва Шом намозларидан кейин доимий равишда ўқиб юришга одатланиш лозим.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Айюб Холид ибн Зайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар еб ёки ичсалар .Алҳамду лиллаҳил лазий давоми...

1440 04:59 / 16.09.2025
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиУ зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйларида тунаб қолганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4818 16:30 / 02.09.2019
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шомга азон айтилганида, .Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва давоми...

3021 16:30 / 09.02.2023
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида .Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил давоми...

11676 08:14 / 06.02.2019
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021