1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жума куни истисқо намози ўқилади

12:16 / 25.11.2025 801 pdf Ўқиш режими + -

Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган. 

Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.

Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади. Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган.

Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади.

Аллоҳ таоло қилинажак тоат-ибодатлар, дуою тазарруларни даргоҳи илоҳийсида қабул айлаб, диёримизда обиҳаёт неъматини мўл-кўл этсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонининг Мадинадаги турар жой қўмитаси 2024 йил 7 июлдан бошлаб, 2025 йилги ҳаж мавсумига жойларни рўйхатдан ўтказиш учун аризаларни қабул қилишни давоми...

13279 17:14 / 11.07.2024
Бугун 8 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имомхатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳри Миробод туманида янгидан қурилаётган .АлБадр, ҳамда Яккасарой давоми...

3020 14:21 / 08.09.2021
Мисрлик машҳур қори шайх Абдул Алим Фасад вафотининг бир йиллиги муносабати билан хотирланди.АльШурук хабар беришича, 2021 йил 16 январь куни Мисрнинг Кафр шайх давоми...

1475 16:28 / 17.01.2022
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1961 13:45 / 19.04.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021