1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди

14:10 / 09.12.2025 1080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, раҳмнинг ўзини узиш иложи йўқ нарсадир. Бу ерда раҳм орқали бўладиган қариндошлик алоқаларини узиш маъноси ҳақида сўз боради.

Қатодадан ривоят қилинади:

«У «…молини яхши кўра туриб, яқин қариндошларга, етимларга… берган» ояти ҳақида «Қариндошинг бўлса-ю, унга силаи раҳм қилмаган бўлсанг ва ўз оёғинг билан ҳузурига бормаган бўлсанг, шубҳасиз, алоқани кесган бўласан», деди».

Ушбу ривоятда олим тобеъинлардан Қатода розияллоҳу анҳунинг Бақара сурасидаги 177-оятда келган жумлани тушунтириш учун айтган гаплари келмоқда. Яхши кўрган молидан қариндош-уруғларга, боқувчисидан ажраб қолган етимларга, яъни боқувчисиз қолган, балоғат ёшига етмаган ёш болаларга бермаган одам силаи раҳмни кесган бўлади.

Сенинг қариндошинг бўлса-ю, унга яхшилик қилмаган бўлсанг, уни йўқламаган, зиёрат қилмаган бўлсанг, ҳеч бўлмаганда унинг ҳаққига ғойибона хайрли дуолар қилиб турмаган бўлсанг, демак, силаи раҳм қилмаган бўласан, мана бу оятга амал қилмаган бўласан. Демак, силаи раҳм қилмаган одамнинг гуноҳига қоласан, охиратда жавоб берасан.

Раҳмни узувчининг гуноҳи

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعٌ».

Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим отасидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узган жаннатга кирмайди», дедилар».

Аллоҳ таоло Ўзи сақласин! Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам, нима бўлганда ҳам, қариндошлик алоқасини узиш жоиз эмас. Иложи борича бу алоқани мустаҳкамлаш ва яхши бир ҳолатда ўтиш ҳаракатида бўлмоқ лозим.

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعٌ».

Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим отасидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».

Яъни қасддан, билиб туриб, имкони бўла туриб, қариндошларига яхшилик қилмаган, силаи раҳм қилмаган, улар билан алоқани узиб, аразлашиб юрган одам жаннатга кирмайди.

Бу ҳақиқат бизнинг динимизда қариндошлик алоқалари қанчалик аҳамиятли эканини, бу нарсага қанчалик эътибор бериш зарурлигини яна бир бор кўрсатади.

Кўриб ўтганимиздек, бу ва аввалги ҳадис айнан бир маънони таъкидлайди: қариндошлик алоқасини, яъни силаи раҳмни узувчи кимса жаннатга кирмайди. Иккала ҳадисда ҳам ортиқча изоҳлар, тафсилотлар йўқ. Чунки бунга ҳожат ҳам йўқ. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, силаи раҳмни, яъни қариндошлик алоқаларини узишга ҳеч қандай, яна такрор айтамиз, ҳеч қандай сабаб, баҳона бўлиши мумкин эмас. «Мен зулм остида қолдим, шунинг учун золим қариндошим билан борди-келди қилмайман», «Фалончи менинг ҳақимни еб кетди. Ҳақимни бермагунича, у билан силаи раҳм қилмайман», «Фалончи – кофир, шу сабабли у билан қариндошлик алоқасини узаман» ва шу каби турли сабаб ҳамда далилларнинг ҳеч бири силаи раҳмни, яъни қариндошлик алоқасини узишга баҳона бўла олмайди. Бу ҳукмни, бу хулосани биз ҳаводан олиб гапирмаяпмиз. Бу севимли Набийимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларига кўрсатган йўлларидир. Бу ҳукм Аллоҳ таборака ва таолонинг буюрганидир.

Агар сабабга, баҳонага ўрин бўлганида, бирор-бир оятда ёки ҳадисда бу нарса албатта баён қилинган бўлар эди. Аксинча, юқорида биз кўриб ўтган барча манбалар қариндошлик алоқасини узишга ҳеч қандай узр, сабаб ёки баҳона бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 2-жуз.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин. Кимга бир мусулмон давоми...

2274 11:00 / 27.02.2023
Отаонага яхшилик қилиш борасидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб, таҳлил қилган уламоларимиз бу амал жумладан, қуйидагилар ила юзага келишини айтганлар1. давоми...

3903 13:05 / 17.12.2019
21. Фарзанднинг отаонага яхшилик қилиши турларидан бири ndash уларни хурсанд қилиш чораларини кўриш.Фарзанд отаонасининг кўнглини кўтариш учун уларни хурсанд давоми...

3476 11:00 / 31.07.2019
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг,, дедим..Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб давоми...

2737 16:00 / 24.07.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021