1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Ўтган шаxсларга сиғиниш

05:00 / 13.03.2017 3420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган кишиларга сиғиниш, барча халқлар ўртасида кенг тарқалган ақидадир. Одамлар ўтиб кетганларга ўзларича худонинг сифатларини беришади. Кимки бу эътиқод моҳиятини чуқур ўйлаб кўрса, унинг нотўғри ва қониқарсиз эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Бу маънони тузукроқ англатиш мақсадида «Тафсири Ҳилол»дан иқтибос келтирамиз: «Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатдан ерга туширгач, унинг зурриётига барака берди. Улар тезда кўпайиб кетдилар, касбу кор ўргандилар. Улар Одам Атога келган динга эътиқод қилиб, ягона Аллоҳга ибодат қилишар эди. Одам авлодини хайрли ишлардан қайтаришга онт ичган шайтон бу ҳолга тоқат қила олмади. Кишиларни ширкка чақиришга, буту санамларга ибодат қилидиришга урина бошлади. Одам Атонинг дастлабки авлодлари ичида Аллоҳдан қўрқадиган, тақводор, солиҳ кишилар бор эди. Уларни атрофидагилар яхши кўришар, ҳурмат қилишарди. Вақт-соати етиб, улар оламдан ўтганларидан сўнг шайтон қолган кишилар орасида васаваса қилиб: «Агар сизлар вафот этган солиҳ кишиларни ҳақиқатда яхши кўрсаларингиз ва эслаб туришни хоҳласаларингиз, суратларини чизиб қўйинг, эртаю кеч назар солиб турасизлар», деди. Одамларга бу гап ёқиб тушди. Аввал бошда суратга қараб уларни эслаб туришди, сўнгра суратлар ўрнига ҳайкаллар қилиб, ибодатхона ва уйларга қўйишди. Улар бу ҳайкаллар ҳеч кимга фойда ҳам зарар ҳам келтира олмаслиги яхши билишар эди. Лекин солиҳ кишиларнинг баракаси, деб ҳайкалларни ҳурмат қилишарди. Вақт ўтиши билан ҳайкалларнинг сони ҳам, иззат-икроми ҳам ортиб бораверди. Қайси солиҳ киши вафот этса, унга ҳайкал қўядиган бўлишди.
Кейинги авлодлар ўз оталари ҳайкалларининг улуғлаётганини, уларнинг ҳузурида дуо қилишаётганликларини кўриб вояга етди. Охир-оқибатда кишилар ҳайкалларга сажда қиладиган, улардан ёрдам сўрайдиган ва қурбонлик атайдиган бўлиб қолишди. Шундоқ қилишиб, ҳайкаллар буту санамларга айланди. Одамлар уларни худо даражасига кўтариб, уларга эътиқод билан ибодат қила бошладилар».

«Ривоятларда келишича, Қуръони Каримда номлари зикр этилган Вадд, Суваъ, Яғус, Яъуқ ва Насрлар аҳли солиҳ, тақводор кишилар бўлганлар. Кишилар уларнинг ниҳоятда яхши кўрганлар ва ҳурмат қилганлар. Вақти-соати етиб улар вафот этганларидан сўнг Шайтон васвасасига учиб, кишилар уларнинг суратларини чизганлар, сўнгра ҳайкалларини ясаганлар. Уларни зиёрат қилганлар. Аста-секин дардларини уларга айтадиган бўлишган. Оқибатда вақт ўтиши билан, уларни Худо деб эътиқод қилганлар ва уларга ибодат қилганлар».
Ўтиб кетганлар ким ўзи? Ўйлаб кўрайлик-чи. Улар ҳам аслида оддий одамлар бўлган, еб-ичган, касал бўлиб тузалган ва ниҳоят ажали етиб ўлган. Баданларини қурт eб, чириб кетган. Хўш, шундан ёрдам сўраш, унга илтижо қилиш ақлга тўғри келадими? Албатта, йўқ. Баъзилар уларнинг аждодлари борганларидан сўнг, руҳлари жасадларидан ажраб чиқади, шy руҳлар улар билан бирга юриб, қўллаб-қувватлайди ёки ёрдам беради, дейди. Шундай тушунчадаги кишиларга савол берамиз: «Ўша сиз айтган pyҳлap қани? Уларнинг ҳақиқати нима ўзи? Ва сизларни қандай қилиб ҳимоя қилади?» Аслида руҳ жисмдан ажрагандан cўнг кучсиз бир нарсага айланади ва ҳеч нарсага таъсир қила олмайди. Руҳ фақат жисм билан бириккандагина қувватга кириб, таъсирга эга бўлади. Тирик инсон қувватга тўлган чоғларида ҳам кўпгина нарсаларни амалга ошира олмайди. Ўз атрофидаги нарсаларга таъсир қила олмайди. Шундай экан, ўликлар қандай қилиб таъсир ўтказсин? Ўтган аждодларга сиғиниш, кўпгина хурофот ва афсоналарнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадар Аллоҳнинг сиридир. Қадарга ишониш, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси, хоҳиши, яратиши билан бўлишига ишониш иймоннинг бир шартидир. Ҳамма давоми...

3866 05:00 / 14.03.2017
23ҳижрий, 644милодий йил. Мадина. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари. Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бомдод намозини ўқиш учун давоми...

4081 05:00 / 14.03.2017
Араб тилида .бағйи, зулм, ёмонлик каби нарсаларни умумлаштирувчи сўздир. Уламолар бу атаманинг луғатдаги маъноси ва истилоҳдаги таърифи ҳақида алоҳида баҳслар давоми...

3497 05:00 / 13.03.2017
Фатво беришда тойиладиган жойлардан бири бир неча асрлар муқаддам фиқҳ ёки фатво китобларида ёзилганларга қотиб қолиб замон ва макон шароитларини, урф ҳамда давоми...

3760 05:00 / 14.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021