1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Юсуф алайҳиссаломнинг шукрлари

16:08 / 12.12.2025 1560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳ дер эдилар: «Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаларини ҳар бир мусулмон билади, қандай қилиб қудуққа ташландилар, қул қилиндилар, зиндонга солиндилар, узоқ муддат ота-онадан жудо бўлдилар. Ота ўғил учун йиғлади. Ўғил ота учун йиғлади. Анча йилдан кейин улар Мисрда учрашдилар, қарангки, бир ўғил шу тарзда қудуққа ташланган, қул қилинган, зиндонга солинган, фитналарга мубтало қилинган бўлса-да, бир неча йилдан кейин отаси билан учрашганида, ўша даврда етган мусибат ва ғамларни гапириш ўрнига, оталарига бошқа гапни айтдилар. Уни Қуръони Карим зикр қилган:

«...Дарҳақиқат, У (Аллоҳ) менга яхшилик қилди. Мени қамоқдан чиқарди...». (Юсуф сураси, 100-оят).

Яъни, Аллоҳ таоло мени зиндондан чиқариб, менга қанчалар яхшилик қилди. У киши зиндонга тушганларини зикр қилмадилар. Балки, мени зиндондан чиқариб, менга кўп яхшилик қилди, дедилар.

Ортидан яна шундай дедилар: «...ва сизларни биёбондан олиб келди» (Юсуф сураси, 100-оят).

Яъни, сизларга ота-онамга, опа-сингил ва ака-укаларимга Аллоҳ таоло жуда кўп яхшилик қилди, уларни биёбондан келтириб, мен билан учраштирди, дедилар. Жудоликни эса зикр қилмадилар.

Кейин бундай дедилар: «Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг...». (Юсуф сураси, 100-оят).

Яъни, шайтон мен билан акаларим ўртасида бир муаммони пайдо қилган эди, деб олдин содир бўлган воқеаларни, акаларининг зулмларини шайтонга юкладилар. Шундай қилиб, Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом барча мусибат ва қийинчиликларни қўйиб, Аллоҳ таолонинг неъматларини зикр қилдилар. Шукр қилувчи бандаларнинг йўли айнан шудир».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳидоят Луғатда тўғри йўлга бошлаш, бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйиш .ҳидоят, деб аталади. Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири Ҳодий ndash яъни Ҳидоят қилувчидир. давоми...

1138 12:12 / 13.12.2025
. . Муҳаммад ибн Мункадир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жобир ибн Абдуллоҳнинг Ибн Соидни Дажжол деб ўйлаб, бунга Аллоҳ номи билан давоми...

2599 14:03 / 17.06.2024
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза давоми...

2500 15:36 / 26.12.2022
Вақтнинг ажралиб турадиган ўзига хос хусусиятлари бор. Биз уни тўғри маънода тушунишимиз ва унинг нури билан иш олиб боришимиз лозим. Вақтнинг хусусиятлари давоми...

2739 09:00 / 22.05.2022