1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абу Дабида оила қадриятларига бағишланган анжуман бошланди

13:08 / 16.12.2025 660 pdf Ўқиш режими + -

2025 йил 15 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ташаббуси билан 2026 йил «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши муносабати билан оила қадриятларини мустаҳкамлашга бағишланган халқаро анжуман бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Конференция Қуръони Карим тиловати ва «Оила – халқ юраги» номли видеолавҳа намойиши билан бошланди. Очилиш маросимида БАА Бағрикенглик ва бирдамликда яшаш вазири шайх Наҳаён бин Муборак Ол Наҳаён, Амирликлар Фатво Кенгаши раиси Абдуллоҳ бин Байя, Марокаш подшоҳлиги Вақфлар ва Ислом ишлари вазири доктор Аҳмад Тавфиқ, Амирликлар Ислом ишлари, вақф ва закот бош бошқармаси раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Диръий, Мавритания фатво кенгаши раиси, доктор Аслам бин Саййид Мустафо, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар ва илмий-тадқиқотчилар каби 300 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

Сўзга чиққан нотиқлар Ислом динида оила мустаҳкамлигига катта эътибор қаратилиши баробарида бугунги кунда оила масаласига янада жиддий аҳамият қаратишга катта урғу беришди.

Жумладан, шариат буюрганидек, инсон насл-насабини сақлаш, силаи раҳм қилиш, ота-онани эъзозлаш, жуфти ҳалолига эътиром кўрсатиш, фарзандларни яхши тарбиялаш сингари муҳим вазифаларни кенг тарғиб этиш, ҳозирги хавф-хатарлар даврида оилани мустаҳкамлаш, унинг жамият ривожидаги ўрни, бирдамлик манбаи эканини тушунтириш каби масалалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ривожланган паллада оилавий ришталарни муҳофаза қилиш ва мазкур тараққиёт имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги, давр талабидан келиб чиққан ҳолда замонавий таҳдидларга жавоб берадиган, оила қадриятларини асраб-авайлайдиган, унинг саодатини таъминлайдиган долзарб фатволар ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Анжуман давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Яқинлашиб келаётган қиш ҳаммани шошилтириб қўяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса бирикки кун давомида ҳароратнинг кескин пасайиши кўпчилигимизни ўйлантириб давоми...

2658 16:01 / 16.11.2018
Индонезия Қорилар ва Қуръони каримни ёд олувчилар уюшмасининг маълум қилишича, мамлакатда шу кун ҳолатига кўра 23000 та Қуръони каримни таълим берувчи марказ давоми...

2249 11:30 / 19.06.2019
Бугун, 21 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Валихўжа ўғли Норхўжа, жомеъ давоми...

3779 15:47 / 21.02.2022
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда islom.uz портали ижодий жамоаси нашриётимизда узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

1896 15:29 / 20.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021