1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Хайф масжидининг тарихи

13:58 / 24.12.2025 829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун «Хайф масжиди» деб номланган. Ушбу масжид Мино тоғининг жанубий ёнбағрида, кичик жамрага, яъни тош отиш жойига яқин ерда жойлашган. Ушбу масжид ўрнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан олдинги набийлар ҳам намоз ўқишган.

Язид ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилдим. У зот билан бирга Хайф масжидида бомдод намозини ўқидим» Имом Термизий ривояти.

Абдурраҳмон ибн Муъоз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Минода хутба айтдилар... Кейин муҳожирларга буюрган эдилар, масжиднинг олди томонидан тушишди. Ансорларга буюрган эдилар, масжиднинг орқасидан тушишди. Шундан кейин қолган одамлар тушишди», дедилар. («Сунани Абу Довуд»).

Тарих давомида мусулмон халифалар учун ушбу масжид аҳамиятли жой бўлган.

Ҳижрий 1407, милодий 1987 йили тўқсон миллион риёл маблағ сарфланиб, мазкур масжид биноси кенгайтирилган. Ушбу масжид биносининг 4 та минораси бор. 410 та ҳаво совуткич, 1100 та шамоллатгич ўрнатилган. Бинонинг ёнида 1000 дан зиёд таҳоратхона, 3000 дан зиёд жўмраклар бор.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Макка. .Макка,нинг луғавий маъноси ҳалок этди, ноқис қилди, демакдир. Бу юртнинг Ҳарам деб номланишига сабаб mdash у гуноҳларни камайтиради ва уларни йўқ қилади ёки давоми...

2072 15:22 / 20.05.2025
Ҳaж бир ошиқона ибoдaтдир. Aллoҳга қулчилик қилишга oшиқ бўлгaн бaндa дунёнинг ҳaр нaрсaси билaн xaйрлaшиб, телбаларча сафарга равона бўлади. Кулфaт вa мусибaтлaргa пaрвo давоми...

3746 05:00 / 16.01.2017
Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.rdquoКавсар сураси 2оятОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар давоми...

7239 20:59 / 31.08.2017
Ҳажга отланган кишининг уйдан чиқиб кетаётган пайтда икки ракат сафар намозини ўқиб олиши суннатдир. . Мутъим ибн Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2145 17:08 / 07.06.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021