1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Мусо Ҳодий

15:26 / 28.12.2025 975 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(халифалик даври ҳижрий 169-170 милодий 785-786)

У Мусо Ҳодий ибн Муҳаммад Маҳдийдир. Унга отасидан кейин байъат қилинди. У отасининг ишини давом эттириб, зиндиқларни қувди ва уларни йўқотишга ҳаракат қилди. Мусо Ҳодий валиаҳдликни акаси Рашиддан ўғлига олиш мақсадида ҳаракат қилди, лекин эплай олмади.

Ҳодисалар

Ҳусайн ибн Алий ибн Ҳасан ибн Ҳасан ибн Алийнинг қўзғалони

Бу қўзғалон Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррама шаҳарларида бўлиб ўтди. У кишининг мақсади халифа бўлиш эди, лекин Ҳодий уни йўқ қилди. Ҳижрий 169, милодий 785 йилда эса Маккаи мукарраманинг ёнидаги Фах деб аталмиш жойда унинг жамоатини енгди.

Ушбу жангда Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳусайн ибн Ҳасан қочиб қутулди. У Мағрибга борди ва ўша ерда идрисийлар давлатига асос солди. Шунингдек, унинг акаси Яҳё ибн Абдуллоҳ Дайлам юртларида қўзғалон кўтарди. Унинг тарафдорлари кўпайди, шавкати ошди. Халифа катта аскар юбориб, уни ҳам енгди.

Мусо Ҳодийнинг вафоти

Ҳижрий 170 (милодий 786) йилда халифа Ҳодий вафот этди. Баъзи тарихий манбаларда таъкидланишича, унинг ўлимига онаси Хузайрон сабабчи бўлган. Бу аёл одамларни ўз ўғлини ўлдиришга ундаган, чунки у онасини фойдаланиши керак бўлган турли имтиёзлардан маҳрум қилганди. У аёл эри Маҳдийнинг даврида кўпгина имтиёзларга эга эди.

Мусо Ҳодий бир йилу уч ой халифалик қилди.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одам болалари орасидаги тенгликнинг бузулишига сабаб бўладиган нарсалардан бири, баъзи кишиларни ўз насаблари, отабоболари, онамомоларининг ўтмиши ила давоми...

8086 05:00 / 11.03.2017
Жалуло фатҳи Жалуло Яздажир қочиб борган шаҳар эди. Ўша ерда у билан бирга форслар жамланиб, қўрғон кўтаришган, мудофаа истеҳкомини қуришган эди. Мусулмонлар давоми...

2419 14:23 / 15.05.2024
Исломга биринчи бўлиб Хадийжа онамиз кирдилар. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бўлишлари билан бирга, Аллоҳ таолога ва Пайғамбар давоми...

3620 10:30 / 11.12.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Тамим қабиласига олти нафар амир тайинлаган эдилар. Улар ndash Зибриқон ибн Бадр, Қайс ибн Осим, Сафвон ибн Сафвон, Сабра давоми...

2765 09:25 / 19.02.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021