1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Мотуридийнинг илмда тутган ўрни

14:21 / 30.12.2025 1425 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига яқин зотлардан илм олганлар. Шунинг учун ҳам калом илмига ва фиқҳга алоҳида аҳамият берганлар. Фақат ўрганиб ва аҳамият берибгина қолмай, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан кейинги пайтда пайдо бўлган масалаларда мазкур икки илм бўйича ижтиҳод қилиб, муаммоларга ечимлар топганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўз замонларидан келиб чиқиб унчалик аҳамият бермаган илми каломда пешқадам бўлиб, Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабининг имоми бўлиш даражасига етганлар.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг илмдаги қадр-қийматларининг ҳақиқатига етиш учун икки нарсага эътибор қаратишимиз керак бўлади. Биринчиси – имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ёзиб қолдирган асарлари. Иккинчиси – имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида мўътабар уламоларнинг айтган ва ёзиб қолдирган фикрлари.

Имом абу мансур мотуридийнинг асарлари

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўзлари яшаган замонда тарқалган исломий илмларнинг энг зарур ва аҳамиятлилари бўйича асарлар битганлар. У киши фақат фиқҳда эмас, балки тафсир, ақийда, турли фирқаларга оид илмларда ҳам пешқадам бўлганлар.

Имом Мотуридийнинг тафсири.

Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи нафақат мутакаллим, ақийдашунос олим, балки муфассир ҳам бўлганлар. Бунга у киши таълиф қилган «Таъвийлоту аҳлис-сунна» («Аҳли сунна таъвиллари») номли тафсир китоби ёрқин далилдир.

«Таъвийлоту аҳлис-сунна» китоби ўн жуздан иборат бўлиб, доктор Маждий Босуллуум таҳқиқи остида Байрутдаги «Дорул-кутубил-илмия» нашриётида чоп этилган. Китобнинг умумий ҳажми 6230 катта саҳифадан иборатдир.

Тафсирнинг бошқа нусхалари ҳам бор, улардан бирида асар номи «Таъвийлоту Абу Мансур ал-Матуридиййи фит-тафсир» деб берилган бўлиб, бу нусха Кўприлийникидир.

Бундан ташқари, «Таъвийлотул-Қуръан» номи билан Туркия, Олмония, Дамашқ, Мадинаи Мунаввара, Тошкент ва Британия музейларида сақланаётган нусхалар ҳам бор.

Маълумотларга қараганда, «Дорул кутубил ­мис­рийя»­­нинг «Таъвийлоту аҳлис-сунна» номли нусхасининг биринчи бети йўқ, аммо иккинчи бетидан охиригача Кўприлийнинг нусхасига мувофиқдир.

Шунингдек, «Таъвийлотул Қуръан» деб аталган тўлиқ нусха Алий Пошо кутубхонасида сақланмоқда, лекин унда муаллиф тўғрисида ҳеч қандай гап йўқ. Исмлари фарқли бўлса-да, ушбу икки нусха бир нусхадан олингандир.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг тафсирлари «Таъвийлоту аҳлис-сунна» деб номланишининг ўзи катта маънога далолат қилади. «Таъвил» сўзи билан «тафсир» сўзи бу борада бир хил маънони англатади. Юқорида ўрганиб ўтганимиздек, Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи яшаган даврда мусулмон оламида турли бузғунчи фирқалар тарқалган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ақийда бобида адашган ҳамда Аҳли сунна вал жамоа мазҳабига қарши турган тоифалар эди. Улар ўзларининг бузғунчи фикрларига Қуръони Карим оятларини бузиб таъвил қилиш ила ҳужжат ва далил келтирар эдилар. Шунинг учун ҳам Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи катта тафсир ёзиб, унга «Таъвийлоту аҳлис-сунна» деб ном қўйганлар ва унда ўз мазҳабларини баён қилганлар.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх, имом, муҳаддис, фойдали илмлар эгаси, санад соҳиби Абул Қосим Исмоил ибн Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда истиқомат давоми...

2599 15:00 / 22.11.2020
У зот Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия муҳофазаси, Мансура шаҳри, Ажа марказига тобе Санбахт қишлоғида 1374 ҳижрий сана, Рамазон ойининг 27 чиси, милодий санага давоми...

3880 22:19 / 31.08.2024
Шайх, имом, забардаст муҳаддис Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муқрий муҳаққиқ Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас ибн Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда яшаганлар. Луғат давоми...

2298 15:00 / 29.11.2020
20 асрда яшаб, фолият юритган Наманганлик машҳур уламо Мулла Абдусаттор махдум 1891 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси ҳозирги Янгиобод маҳалласида Абдураҳмон давоми...

2804 14:00 / 22.03.2022