1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳдан офият сўраш

09:39 / 05 январь 1275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ الْعَبَّاسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، عَلِّمْنِي شَيْئًا أَسْأَلُهُ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ، قَالَ: سَلِ اللهَ الْعَافِيَةَ، فَمَكَثْتُ أَيَّامًا ثُمَّ سَأَلْتُهُ ثَانِياً، فَقَالَ لِي: يَا عَبَّاسُ يَا عَمَّ رَسُولِ اللهِ، سَلُو اللهَ الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган нарсани ўргатинг», дедим. У зот менга:

«Аллоҳдан офият сўра», дедилар.

Бир неча кун турдим, сўнгра у зотдан шу нарсани яна бир бор сўрадим. У зот менга:

«Эй Аббос! Эй Расулуллоҳнинг амакиси! Аллоҳдан бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра», дедилар».

«Офият» сўзи саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни ифода қилади.

Кўриниб турибдики, офият ҳам Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан бири экан. Бу неъматнинг бандадан бошқа тарафга ўтиши унинг учун катта мусибат бўлиши турган гап.

Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар Абдуллоҳ ибн Меҳсон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:

«Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч-омон бўлса ва ҳузурида егани қути бўлса, гўёки дунёни қўлга киритибди».

Офият Аллоҳ таолонинг бандани барча турдаги бало ва офатлардан сақлашидир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

1247 09:12 / 29.04.2025
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонгда ва кеч кирганида .Роббийаллоҳ, таваккалту давоми...

1662 09:47 / 26.04.2025
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ухлаш олдидан .Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, давоми...

3005 16:49 / 18.05.2024
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизлардан бирингизнинг улови чўлда ечилиб қочиб кетса давоми...

875 11:16 / 20.07.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021