1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Жамловчи ва фойдали дуо

07:21 / 07 январь 1091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْهُ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، دَعَوْتَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْ مِنْهُ شَيْئًا، فَقَالَ: أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَجْمَعُ ذَلِكَ كُلَّهُ؟ تَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик», дедик.

Шунда у зот:

«Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», денглар», дедилар».

Демак, Аллоҳ таолога «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман», деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.

Уламолар «Ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ», деганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунё ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунё ва охиратнинг ёмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий алайҳиссаллам .Ким зуҳо чошгоҳ намозини муҳофаза бардавом қилса, унинг гуноҳлари, гарчи денгиз кўпигича давоми...

2945 04:00 / 19.08.2022
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Қайси дуо яхши эшитилади, деб айтилганида, у зот .Кечанинг охирги қисми ва давоми...

2046 09:23 / 18.03.2025
. .Абу Бакр розияллоҳу анҳу .Эй Аллоҳнинг Расули Менга тонг оттирганимда ва кунни кеч қилганимда айтиб юрадиган сўзларимни амр давоми...

1083 05:40 / 12.11.2025
Мавлаая , солли васаллим дааиман абадан аъла Ҳабийбика хойрил холқи куллиҳими. Maъноси Эй Мавлом Нигоҳбон Эгам Яралмишларнинг энг яхшиси бўлмиш Ўз ҳабибинг давоми...

1365 04:36 / 06.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021