1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Зоҳиджон Қодиров ҳазратлари ҳақида маълумот

20:43 / 13 январь 4346 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замонамизнинг забардаст ва етук уламоларидан шайх устоз Зоҳиджон Қодиров 1951 йилнинг 28 декабрида Қозоғистоннинг Чимкент вилояти Сайрам туманидаги Самарқанд қишлоғида таваллуд топган. 

Ўрта мактабни тугатиб, 1969-73 йилларда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасида таҳсил олди. 1975-79 йилларда Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги Ислом олий маъҳадида ўқиб, уни имтиёзли диплом билан тамомлади. 

1979-82 йилларда Тароблусдаги Исломга даъват дорилфунунида таҳсил олиб, шариат факультетини имтиёзли якунлагач, 1987 йилгача Тошкент Ислом олий маъҳадида  дарс берди. 1987 йилда Олий маъҳад проректори, 1989 йилда ректор этиб тайинланди. 1990-92 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раисининг муовини вазифасида хизмат қилди.
1993 йилдан яна Тошкент Ислом олий маъҳади ректори лавозимида хизматни давом эттириб, тафсир, ислом тарихи ва адабиёт фанларидан дарс берди.

2001-2022 йиллар мобайнида Кувайт давлатининг Тошкентдаги элчихонасида таржимон бўлиб хизмат қилди. 

2026 йил 13 январь куни шайх Зоҳиджон Қодиров раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Шайх Зоҳиджон Қодиров ҳазратларининг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақларида берган интервьюлари.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
mdash Муфтий ҳазратлари Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўйрост, ошкора давоми...

2915 14:51 / 24.04.2024
Наманган музофотининг шайхулисломи бўлган ҳазрат Иноятхожа Лангарийнинг муваффақиятларини кўра олмаган ҳасадгўйлар, 1867 йили унга иғво ва туҳмат уюштириб, давоми...

5872 14:30 / 11.04.2022
Мулла Аҳмадалихон домла 1965 йил Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Бешбулоқ маҳалласи ҳозирги .Наманган, кўчасида уста Ҳайдарали 19342019 хонадонида таваллуд топди. давоми...

4654 17:33 / 23.02.2023
.Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир, деб марҳамат қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин .Олимлар ndash пайғамбарларнинг ворисларидир, деб давоми...

2093 12:54 / 07.07.2023