1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Банданинг ички дунёси ташқисидан яхши бўлиши катта бахтдир

07:57 / 17 январь 975 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَلَّمَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلَانِيَتِي وَاجْعَلْ عَلَانِيَتِي صَالِحَةً، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالْأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلَا الْمُضِلِّ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ الثَّلَاثَةَ عَشَرَ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин.

Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман», дегин», деб ўргатдилар».

Термизий ривоят қилган.

соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу жамловчи дуоларида ҳам банда учун ўта зарур бўлган нарсалар сўралган.

Банданинг ички дунёси ташқи дунёсидан яхши бўлиши катта бахтдир. Одатда, кўпчилик ўзининг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор беради-ю, ички дунёси эса қандай бўлса, шундайлигича қолаверади.

Бироқ банда ички дунёсининг яхши бўлишини ўйлаб, ташқи кўринишини унутиб қўйиши ҳам керак эмас. Балки, ташқи кўринишнинг ҳам солиҳ бўлишига ҳаракат қилиш ва бу ишда Аллоҳ таолонинг ёрдамини сўраб, дуо қилиб туриш лозим.

Мол, аҳл ва фарзанднинг ҳам солиҳ бўлишида гап кўп. Агар улар солиҳ бўлмаса, банда учун неъмат эмас, балки унинг тескариси бўлиб қолиши ҳеч гапмас. Шунинг учун бу каби дунё ҳаваси бўлиб кўринадиган нарсаларнинг ҳам салоҳиятли бўлишини сўраб туриш керак экан.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шомга азон айтилганида, .Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва давоми...

5408 10:44 / 28.02.2023
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Солиҳ туш бошқа ривоятда .яхши туш, Аллоҳ томонидандир. Алғов туш эса, давоми...

2632 11:40 / 05.07.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир,, давоми...

2150 10:16 / 11.09.2023
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бир банда ихлос билан .Лаа илааҳа иллаллоҳ,ни айтса, давоми...

1484 04:27 / 21.09.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021