1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Кўринмас чегара

16:08 / 18 январь 1189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ботқоқликдаги бир қамиш устида турган нар майнани тасаввур қилинг. 10 метр нарида яна бошқа нар майна... Бу икки қуш орасига кўзга кўринмас чегара тортилган. Баҳорда совуқ ўлкалардан учиб келган ҳар бир нар қуш бу ботқоқликни ўзаро тақсимлаб, чегараларини белгилаб олади. Энг афзал жойлар уя қуришга қулай ва болалари учун озуқа кўп бўлган жойлар ҳисобланади.

Ин қурмоқчи бўлган ҳар бир нар қуш баланд жойга қўниб, сайрайди ва қанотларини қоқиб, рақибларига қарши ўз майдонида ҳукмронлигини эълон қилади. Бу иш ўша жойга келган бошқа нар қушлар тарафидан ҳам такрорланади, натижада чегаралар бироз тораяди. Маълум вақт ўтгач, бир-бирлари билан танишиб, келишиб олишади ва чегаралар қатъий белгиланади. Бундан кейин нар қушлар вақтларининг кўп қисмини ин куриш учун бошқа жой топмай, ўз ерларига келмоқчи бўлган бегоналарни ҳайдаш билан ўтказадилар. Сайраб, ўзини кўз-кўз қилиш одатда келиша олмаслик ёки жанжални келтириб чиқаради.

Ерда бир нарсани чўқиб туриш ҳар доим ҳам қушнинг бирор нарса еяётганини англатмайди. Қушнинг бундай ҳаракати гўё ғазабланган инсоннинг муштумини деворга уришига ўхшайди. Одатда қуш ҳақ- хуқуқи поймол этилганда бундай ҳаракатни тез-тез такрорлайди. Чегараларнинг ишончлилиги таъминланиб, хавф-хатарлар бартараф этилгач, нар қуш қорнини тўйғазишга киришади, мода йўқ бўлган пайтларда инни қўриқлайди. Агар озуқа турлари ва иннинг хомашёси бир-биридан ажралиб турса, битта чегараланган майдонда бир нечта қуш биргаликда яшаши мумкин.

«Ҳидоят далиллари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси қовуқ да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон давоми...

5731 11:00 / 03.12.2023
Ер сайёраси туяқуш тухуми шаклида. Буни Қуръони Каримда аниқ баён қилинган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилдиrdquo давоми...

3887 14:00 / 15.12.2023
Калифорния университети профессори Ричард Ротшилднинг таъкидлашича, пульсар юлдузлар юлдузларнинг портлаши натижасида шаклланади ва у юлдузлар улкан миқдорда давоми...

3276 11:00 / 08.05.2021
Япониянинг .Ўқ поезд, номи билан танилган Синкансен тез юрар поездининг тезлиги соатига уч юз йигирмага етганда, ер ости йўлидан ўтаётганда баланд овоздаги давоми...

3723 18:38 / 21.02.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021