1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ҳар бир хабарнинг ўз вақти бор

19:00 / 20 январь 738 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

Қавминг уни ёлғонга чиқарди. Ҳолбуки, у ҳақдир. Сен: «Мен устингизда вакил эмасман» (Анъом сураси 66-оят).

«Ҳар бир хабарнинг ўз вақти бор. Тезда (буни) биласизлар», – деб айт» (Анъом сураси 67-оят).

Яъни «Эй Муҳаммад, қавминг Қуръонни ёлғонга чиқарди. Аммо иш уларнинг гапига қараб бўлмайди. Ҳақиқий баҳони Аллоҳнинг Ўзи беради. Кофирлар Қуръонни ёлғонга чиқармоқдалар. Аммо бу билан у ёлғонга айланиб қолмайди. Чунки ҳақиқий баҳо берувчи Зот:

«Ҳолбуки, у ҳақдир», – демоқда.

Шунинг учун ҳам мўминларнинг кўнгиллари тўқ бўлсин. Улар иймон келтирган Қуръоннинг Ҳақ таолодан тушгани ҳақдир».

Аллоҳ таоло кофир-мушриклар ёлғонга чиқарган Қуръони Каримнинг ҳақ эканини эълон қилиш билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб:

«Мен устингизда вакил эмасман. Ҳар бир хабарнинг ўз вақти бор. Тезда (буни) биласизлар», – деб айт, – дея амр қилмоқда.

«Мен сизларга қўриқчи эмасман, балки огоҳлантирувчиман. Ҳозирча кўнглингизга келганини қилиб юраверинг. Аммо унутмангки, ҳар бир хабарнинг – гапнинг ўз вақти бор. Тезда буни биласизлар».

Демак, ора очиқ. Шундай бўлгандан кейин:

ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ

«Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!» (Анъом сураси 68-оят).

Иймон масаласида зид бўлган қавм билан бирга ўтириш, унс-улфат топиш осон иш эмас. Айниқса, ўша кофирлар мажлисда Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётган бўлсалар, уларнинг бу истеҳзоларини тинглаб ўтириш ҳеч тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «золим қавмлар» – мушрикларнинг ўшандай мажлисларида ўтиришларини ман қилмоқда.

«Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир».

Демак, ундай қавм қурган мажлисга яқинлашиш ҳам мутлақо мумкин эмас. Агар гап нима ҳақида кетаётганидан бехабар ҳолда ёки ушбу амри илоҳийни унутиб қўйиб, улар билан ўтириб қолинган бўлса,

«Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!» деган кўрсатмага биноан, у мажлисдан дарҳол туриб кетиш лозим.

Бу оят Маккаи Мукаррамада жиҳод фарз бўлишидан аввал нозил бўлган. Кейинроқ Ҳарами Шариф ҳудудига мушрикларни қўймаслик ҳақидаги ояти карима нозил бўлган.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ

«Тақво қиладиганлар зиммасида у(мушрик)ларнинг ҳисоб-китобидан ҳеч нарса йўқ. Лекин эслатма бор. Шоядки, тақво қилсалар» (Анъом сураси 69-оят).

Мўминлар билан кофир мушрикларнинг ораси очиқ. Тақводор мўминлар мушриклар қилган гуноҳлар учун ҳисоб бермайдилар. Аммо уларни тўғри йўлга – тақво йўлига солиш учун ваъз-насиҳат – эслатма гапларни айтишлари керак.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми Мулк давоми...

3934 19:30 / 15.09.2019
Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима давоми...

8882 11:23 / 13.10.2018
Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади У саводсизларгауларнингичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни давоми...

3046 08:26 / 09.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аҳду паймонларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар давоми...

2747 19:00 / 07.11.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021