1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Диннинг ҳақиқатини тўғри англаш

15:23 / 22 январь 1296 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз ҳеч нарса зиёда қилинмаган Исломга чорлаймиз. Шунингдек, ҳеч нарса камайтирилмаган Исломга даъват қиламиз. Мана шу Исломнинг тартибларидан биридир. Исломга ҳеч нарсани зиёда ҳам қилмаймиз, Исломдан ҳеч нарсани кам ҳам қилмаймиз.

Ўтган асрларда Исломга қўшимчалар киритиш, ғулув ва бидъатга бориш ҳаракатлари юз берди. Одатда диннинг ҳақиқатини яхши билмаслик оқибатида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга қаттиқ рағбат қилиш натижасида бидъатга кетиб қолишлар пайдо бўлди.

Ҳозирги давримизда эса Исломдан баъзи нарсаларни камайтириш ҳаракати кўзга ташланмоқда. Улар Исломнинг асосий бўғинларидан бирини, унинг омилларидан бирини чиқариб ташлашни истайдилар.

Масалан, бир киши Исломнинг ибодат эмас, фақат ақийда ҳолида бўлишини истайди, «Сен Аллоҳ таолога иймонда бўлсанг, шунинг ўзи сен учун барча амалларга кифоя қилади», дейди. Унинг бу сўзи қадимда энг ғулувга кетган муржиъаларнинг сўзига ўхшайди.

Бошқа бир ўринда эса бундай кимса одоб-ахлоқ бўлмаган ибодатни истайди, «Агар сен намоз ўқисанг, рўза тутсанг, ҳаж ва умра қилсангу ёлғон сўзласанг, ёмон амал қилсанг ёки тижоратингда алдамчилик қилсанг, инсоний муомалаларингда зулм қилсанг ҳам ҳеч нарса қилмайди», дейди. Ваҳоланки, ибодатлар шариат томонидан нафсни поклаш, виждонни тарбиялаш, тақвони барпо этиш учун амр этилган. Агар булар ҳосил бўлмаса, уларнинг ҳеч бир қадр-қиймати йўқ.

Имом Бухорий ҳазратлари ўзларининг «Саҳиҳ»ларида шундай ривоят қиладилар:

«مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ النُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ، فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ».

«Кимки ёлғон сўзни ва унга амал қилишни ташламаса, унинг ичмак ва емагини ташлашида Аллоҳ таоло учун ҳожат йўқ».

Яна айрим кимсалар борки, улар ибодатсиз, одоб-ахлоқнинг ўзини хоҳлашади, «Одамлар билан муомала қилишда адолатли, ростгўй, тўғрисўз, чиройли муносабатли одам бўлсанг кифоя», дейишади, яъни «Намоз ўқишинг ёки рўза тутишинг муҳим эмас, қалбингни пок қил, хулқингни гўзал қил. Мана шу сенга кифоя», дейишади.

Улар ибодат — диннинг асоси эканини унутадилар. Ахлоқнинг энг аввали — инсон ўз Роббига берган ваъдасига вафо қилиши, Унинг неъматларига муқобил равишда У Зотга шукр айтмоғидир. Кўплаб мусулмонларнинг бугунги муаммолари шундан иборатки, улар. Исломни бўлиб ташлашади. Улар Исломни гўё кундага қўйиб, нимта гўшт қилишди, қассобнинг ўткир пичоғи билан уни парча-парча қилиб бўлишди.

Бир жамоа эса Исломда талоқсиз уйланишни хоҳлайди. Улар Ислом шариати ва исломий оила қоидаларидан талоқ ёки кўпхотинлик таълимотини ўчиришни исташади, Ислом ҳам насронийликнинг бир кўриниши бўлишини, ўзининг хос хусусиятларини йўқотишини исташади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ

«Ёки китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизми? Сизлардан ким шундай қилса, унинг жазоси бу дунёда шарманда бўлишдир, Қиёмат кунида эса қаттиқ азобга гирифтор бўлурсиз» (Бақара сураси, 85-оятнинг бир қисми).

«Биз иймон келтирган исломнинг тартиб ва кўринишлари»
китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 03-07/ 6664-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бадиий адабиёт керакми деган савол илм керакми деган саволдек мантиқсиздир. Бадиий адабиёт инсон диди ва ҳиссиётларини чархлайди. Ақлини ўстиради. Бадиий давоми...

3697 09:00 / 16.02.2024
Куфа бозорини айланган ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бир сотувчининг олдида тўхтадилар Бу зирҳ совутни кимдан ва қаердан олдингиз дедилар. Бу менга давоми...

3946 09:13 / 10.02.2024
Яҳё ибн Холид Бармакий халифа Ҳорун арРашидга вазир эди. У олимлардан Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳга илм бериши ҳамда суннатни тарқатишидан чалғимаслиги учун ҳар давоми...

2236 12:00 / 16.01.2023
Диннинг маъномоҳиятини англамоқ керак .Диннинг ҳақиқати, ndash кўринишдан икки сўздан таркиб топган бўлсада, шарҳи узун бир маърузага айланиб кетади. Лекин мен давоми...

21600 17:00 / 24.07.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021