1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Абу Исҳоқ Муътасим

10:40 / 27 январь 912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(халифалик даври ҳижрий 218-227 милодий 833-842)

Абу Исҳоқ Муътасим Муҳаммад ибн Ҳорун ар-Рашид акаси Маъмундан кейин, унинг аҳдига биноан ҳижрий 218, милодий 833 йилда халифаликни эгаллади. У жангу жадалга ва бошқа ишларга турк аскарларини жалб қила бошлади. Турклар томонидан Бағдод аҳолисига турли озорлар етди. Шундан сўнг халифа қарши чора сифатида улар учун Самурро шаҳрини қурдирди. Бундан кўринадики, форс ва арабларга ишонч қолмаганидан кейин Муътасим туркларга эътибор бериб, аскарликка улардан олишга қарор қилган.

Форслар ҳокимиятни ёлғиз ўзлари олишни қасд қилганлари тажрибадан равшан бўлгач, аббосий халифалар уларга қарши жуда қаттиқ чоралар кўрдилар. Абу Салама Халлолдан бошлаб, Абу Муслим Хуросоний, бармакийлар, Фазл ибн Саҳл ва бошқалар муносиб жазоларини олишди. Арабларнинг ҳукмронлиги Аминнинг давлатига қўшилиб, форсларнинг қиличлари остида заволга учради. Ушбу сабабларга кўра Муътасим бошқа диёрлардан аскар излади ва улар турклар бўлди.

У ўзининг бу иши билан Ислом давлатига катта зарар етказаётганини англамаётган эди. У давлатнинг барча ишларини ана шу туғёнга кетган туркларнинг қўлига топшириб қўйди.

Муътасим «Қуръони Карим махлуқдир» деган ақийдани давом эттирди. Одамларни, хусусан имом Аҳмад ибн Ҳанбални азоблашда давом этди. У Маъмуннинг сиёсий соҳадаги жуда кўп ишларининг давомчиси бўлди.

Ҳодисалар

Бобак Хуррамий ҳаракати

Муътасим Бобак Хуррамийга қарши бир неча марта уруш қилди, охири ҳижрий 223 (милодий 838) йилда уни йўқ қилди. Бобак устидан қозонилган ғалаба мусулмонлар гувоҳ бўлган ғалабаларнинг энг яхшиларидан бўлди. Бобак Хуррамий ўлдирилган куни хуррамийя мазҳаби тугади. Бу 20 йил давом этган курашларнинг натижаси эди.

Фатҳлар

Амурийя фатҳи

Рум подшоҳи ва хуррамийлар биргаликда Зибтара ва Малотия деган жойларга киришди. У ерларда мусулмонларга қарши хоҳлаган ишларини қилдилар. Айтишларича, Зибтара деган жойда бир муслима аёлга қарши тажовуз қилинганида «Вой, Муътасимим!» деб дод солган, шунда Муътасим ҳалиги аёлнинг нидосига жавобан ўзи Рум шаҳарлари томон юриш қилган. У Амурийя деган жойдан шаҳарга кириб бориб, катта жангдан сўнг уни фатҳ қилди. Бу ишлар ҳижрий 223 йилда содир бўлди.

Шоир Абу Тамим ушбу воқеани ўзининг машҳур қасидасида баён қилган.

Муътасимнинг вафоти

Муътасим ҳижрий 227 (милодий 842) йилда вафот этди. Унинг халифалик даври тўққиз йил давом этди.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом бизнинг ичимизда бир мақомда турдилар. У зот ўша мақомларида қиёмат қоим бўлгунча бўладиган давоми...

6447 05:00 / 06.01.2017
халифалик даври ҳижрий 9699 милодий 714ndash717 Тўлиқ исми Сулаймон ибн Абдулмалик ибн Марвон. У халифа бўлишидан олдин Рамлага волий эди. Халифаликни отасининг давоми...

1072 14:05 / 07.09.2025
халифалик даври ҳижрий 132136 милодий 750754 Тўлиқ исми ndash Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Алий ибн Абдуллоҳ ибн Аббос. У Бану Аббоснинг биринчи халифасидир. Отаси давоми...

968 12:44 / 18.11.2025
.Мўъжиза, сўзи луғатда .ожиз қолдирувчи, деган маънони англатади. Яъни мўъжизани бошқалар қилишдан ожиз қолишади.Истилоҳда эса .Аллоҳнинг изни ила пайғамбарларга давоми...

3645 13:40 / 06.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021