1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Мотуридий тафсирининг хусусиятлари

15:34 / 28 январь 899 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи: Фикр мустақиллиги.

Имом Мотуридий ўз тафсирларида муайян мазҳабга ёки муайян раъйга берилиб, мутаассиблик қилмайдилар, балки ҳақиқатни баён қилишга интиладилар. Зотан, бирор мазҳаб ёки раъйга мансуб бўлиб, ўшанга ёпишиб олиш кишини ҳақиқатдан йироқлаштиради.

Шунингдек, имом Мотуридий «Фалончи айтган», «Фалончининг гапи», демасдан, тўғридан-тўғри фикр ёки масалани баён қиладилар. Бирлаштириш мумкин бўлган ўринларда шунга эътибор қаратадилар. Турли фикрларни келтиргандан кейин, керак бўлса, таҳлил ва танқид қиладилар ҳамда керакли хулосани баён этадилар.

Иккинчи: Шумулий назар.

Имом Мотуридий ўзларининг шумулий назарлари – атрофлича фикр юритишлари, жузъиётни куллиётга (хусусийни умумийга) боғлаш ҳамда фаръларни аслларга (иккиламчиларни асосийга) қайтаришга бўлган маҳоратлари билан ажралиб турадилар. Имомнинг бу хусусиятлари бошқа таълифотларида ҳам равшан кўриниб туради.

Учинчи: Мазмунга эътибор.

Имом Мотуридий ўз тафсирларида эътиборни лафздан кўра мазмунга кўпроқ қаратадилар. Мана шу ерда Мотуридийнинг яна бир хусусиятлари номоён бўлади. У ҳам бўлса, фикр амалиётини татбиқ ва қўллаш амалиёти билан боғлаш, зотан, амалиётдан, татбиқдан йироқ бўлган зеҳний фикрларнинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди ва у фойдасиз тафсилотлар бўлиб, рад қилинади. Имомнинг бу хусусиятлари нақлий йўл билан тафсир қилишда намоён бўлади. Нақлий йўл эса бир неча қисмга бўлинади:

1. Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш.

Одатда муфассирлар бир оятни тафсир қилинаётган оят деб келтириб, давомидан шу оятни тафсир қилувчи бошқа оятни келтириш билан кифояланадилар. Мотуридий эса бу ҳолатда кенгроқ йўл тутадилар. Бир оятни бошқа оят билан тафсир қилиб кифояланмай, балки тафсир қилувчи оятни таҳлил қилиб, мазмунини чиқариб, кейин тафсир қилинаётган оятни баён этадилар. Чунки таҳлилсиз икки оятни бир-бирига боғлаш қийин бўлади. Мотуридий бу хусусиятлари ила нафақат ўзларидан аввалги муфассирлар, балки ўзларидан кейин келган муфассирларга нисбатан ҳам ўзига хос йўл тутган ҳисобланадилар.

2. Қуръонни суннат билан тафсир қилиш.

Имом Мотуридий суннатга суянадилар, лекин бир нав камроқ суянадилар. Мувофиқ ҳадисларни келтириб, тафсир қиладилар, аммо тафсир қилишда хотирасига суянгандек, баъзи ҳадисларнинг аниқ матнини келтирмай, тўғридан-тўғри маъносини айтиш билан чекланадилар. Баъзи ўринларда эса ҳадисни тўлиқ келтирмай, ирода қилган бўлагинигина келтириш билан ҳам кифояланадилар. Яна баъзи жойда ҳадисни ривоят қилибгина қолмай, уни таҳлил, тадқиқ қиладилар, муродини баён этадилар. Шу билан бирга, қавлий суннат билан кифояланмай, феълий суннатларни ҳам келтирадилар.

3. Қуръонни саҳоба ва тобеъинлардан асар бўлиб келган нақллар билан тафсир қилиш.

Имом Мотуридий ўз тафсирларида саҳоба ва тобеъинларнинг сўзларига эътимод қиладилар. Бу билан асарни фақат нақл қилибгина қолмай, оятга нисбатан важҳ ва эҳтимолларни ҳам айтиб ўтадилар.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
19582013 Мулла Лутфиддин домла 1958 йили Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси, Сув жувоз маҳалласи собиқ 3Пионер кўчасида ишчи оиласида таваллуд топди. У халқ орасида давоми...

2405 11:48 / 30.04.2025
Мулла Ёқуб хўжа эшон 1890 йил Наманганнинг қадимий манзилгоҳларидан Хўжа Шўркент қишлоғида таваллуд топди. Отаси Исроил ва бобоси Исмоил додхоҳлар Қўқон хонлиги давоми...

3371 09:45 / 02.03.2024
Америкалик профессор Эдвард Кертис .Encyclopedia of MuslimsAmerikan History, Америка мусулмонлари тарихи энциклопедияси асарида Америкага қул сифатида олиб келинганлар орасида давоми...

2525 12:33 / 31.03.2021
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Сирожиддин Жаҳонгировнинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.Сирожиддин ЖаҳонгировСаййид давоми...

7411 15:21 / 31.01.2018