1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

ОХИРАТ УЛАМОЛАРИ

05:00 / 13.03.2017 4210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бунда илмни охират учун талаб қилган ва ишлатган содиқ олимлар кўзда тутилади. Қадимдан охират уламолари қандай бўлишлари ҳақида баҳслар бўлиб келган. Улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Олим қоидага мувофиқ қилиб амр ва наҳийларни адо этиб туриши лозим.

Олим зоҳид бўлиши ҳам, мубоҳ нарсалардан юз ўгириши ҳам шарт эмас. Аммо у иложи борича дунёга уринмаслиги керак. Ҳар бир жисм ҳам оғирликни кўтаравермайди. Одамлар турлича бўладилар.
Ривоят қилинишича, Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ яхши таомларни тановул қилар ва уловнинг озуқаси яхши бўлмаса, хизматга яраайди, дер эди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ қашшоқликнинг охирлигига сабр қилишга одатланган эди. Одамларнинг табиати турлидир.
Охират уламолари қуйидагиларни яхши биладилар:
Дунё арзимас матоҳдир. Охират шону шарафдир. Иккиси икки кундошга ўхшайдир.
Охират уламолари охиратни устун қўядилар. Уларнинг амаллари гапларига хилоф бўлмайди. Улар охиратда фойда берувчи илмга мойил бўладилар.
Шақиқ Балхийдан ривоят қилинишича, у киши Ҳотимга бир муддат менинг суҳбатимда бўлдинг. Айтчи, нимани ўргандинг? Деганда. У саккиз нарсани:

Биринчиси:
Мен халойиққа назар солсам, ҳар бир шахснинг муҳаббат қўйган нарсаси бор экан. Унинг ўзи қабрга кирса, муҳаббат қўйган нарсаси ундан ажраб қолар экан. Мен қабримда бирга бўлиши учун савобли ишларимга муҳаббат қўйдим.

Иккинчиси:
Аллоҳ таолонинг «Бас, нафсни ҳаводан қайтарди» деган сўзига назар солдим. Бас, нафсни ҳавони даф қилишда қийнадим ва охири Аллоҳ таолонинг тоатида барқарор бўлдим.

Учинчиси:
Бировда қийматли бир нарса бўлса, ўшани муҳаофаза қилишини кўрдим. Сўнгра Аллоҳ таолонинг «Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса боқийдир» деган сўзига назар солдим. Бас, қачон қиймати бр нарса тушса, Ҳузуримда боқий бўлиши учун У зотнинг ҳузурига юбордим.

Тўртинчиси:
Одамларнинг насабга, молга ва шарафга интилишларини кўрдим. Ҳолбуки, улар арзимаган нарсалардир. Бас, Аллоҳ таолонинг «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматлироғингиз тақволироғингиздир» деган сўзига назар солдим ва У зотнинг ҳузурида ҳурматли бўлиш учун тақвога амал қилдим.

Бешинчиси:
Одамларнинг ҳасадлашишларини кўрдим. Бас, Аллоҳнинг «Биз уларнинг маишатини тақсимлаб қўйганмиз» деган сўзига назар солдим ва ҳасадни тарк қилдим.

Олтинчиси:
Одамларнинг душманлик қилишларини кўрдим. Бас, Аллоҳнинг «Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг» деган сўзига назар солдим ва одамларга душманликни тарк қилиб ёлғиз шайтонни душман туттим.

Еттинчиси:
Одамларнинг ризқ талабида ўзларни хорлашларини кўрдим. Бас, Аллоҳнинг «Ер юзида ўрмалаган жонвор борки, уларнинг ризқлари Аллоҳнинг зимасидадир» деган сўзига назар солдим ва Унинг учун зиммамда бор нарсаларга машғул бўлиб, мен учун Унинг зиммасида бор нарсаларни тарк қилдим.

Сиккизинчиси:
Одамларнинг тижоратларига, саноатларига ва баданларининг сиҳҳатига суянишларини кўрдим. Бас, Аллоҳ таолога суяндим», деди.

Охират уламолари фатво беришга шошилмайдилар. Ўта ишончли бўлмагунча фатво бермайдилар.
Охират уламолари амалларни бузувчи, қалбларни кирлантирувчи, васвосни қўзғатувчи омилларни чуқур ўрганадилар. Зотан, амалларнинг суврати осон. Аммо уларни поклаш қийин.
Диннинг асли ёмонликдан сақланишдир. Ёмонликни билмагунча, ундан сақланиб бўлмайди.
Охират уламолари шаръий амалларнинг сирлари ҳақида баҳс ва уларнинг ҳикматлари ҳақида мулоҳаза юритадилар. Агар сирини билолмаса, шариатга таслим бўлиш кифоя қилади.

Охират уламолари саҳобаларга ва тобеъийнларнинг яхшиларига эргашадилар.

Абу Нуъайм ва Абдулбаррлар келтиган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фақиҳнинг тарифида қуйидагиларни айтадилар:
«Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир. Фиқҳи бўлмаган ибодатда яхшилик йўқдир. Фаҳми бўлмаган фиқҳда ҳам яхшилик йўқдир. Тадаббури йўқ қироатда ҳам яхшилик йўқдир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик инсонлар истаган пайтимизда кулиб, истаган пайтимизда йиғлай оламиз деб ўйлайдилар. Лекин улар бу гап мутлақо нотўғрилигини, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким давоми...

6222 12:31 / 15.03.2017
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қуйидагиларни гапириб берган экан Аллоҳнинг бандаларидан бир давоми...

18642 05:00 / 14.03.2017
...Еб ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ беруви зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб давоми...

3804 05:00 / 13.03.2017
Абу Сирма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта мен Сендан беҳожатлигимни ва мавломнинг беҳожатлигини давоми...

11319 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021