1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Фақирлик, хорлик ва зулмдан паноҳ сўраш

08:21 / 03 февраль 1107 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْقِلَّةِ وَالذِّلَّةِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги дуода бир неча нохуш нарсалардан Аллоҳ таолодан паноҳ тилаш бор.

1. Фақирлик.

«Фақирлик» сўзи аслида фақир – умуртқа поғонасининг синишидан олинган. Бундай мусибатга учраган одам қўлидан ҳеч нарса келмай, ўзгаларга муҳтож бўлиб, қимирлай олмай, ётиб қолади. Шунга ўхшаб, фақирлик ҳам кишига муҳтожлик келтиради.

2. Етишмаслик.

Яъни яхшилик ва хайр-бараканинг камлиги. Бу ҳам одамнинг муҳтожлиги аломати ва бошига тушган кулфати бўлади.

3. Хорлик.

Кишининг бошқалар олдида ҳақорат қилиниши хорлик бўлади. Бошқалар уни одам ўрнида кўрмаса, ҳурмат қилмаса ва у билан ҳисоблашмаса, ўша одам хор бўлади. Бу ҳам ҳар қандай одам учун катта мусибат бўлади.

4. Зулм қилиш.

Бу ишни қилган одам золим бўлади. Золимнинг кимлигини ва зулмнинг оқибати қандай бўлишини ҳамма яхши билади.

5. Зулмга қолиш.

Бунга дучор бўлган одам мазлум дейилади. Бу ҳам ҳеч кимга муносиб кўрилмайдиган ҳолатлардандир.

Уламолар «Ушбу дуолардан мурод умматга таълим беришдир», деганлар.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир,, давоми...

2151 10:16 / 11.09.2023
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаган дуо кўтарилмасдан, ер билан осмон орасида давоми...

1954 09:27 / 01.05.2025
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки киши ўртасида ҳукм қилдилар. Зарарига ҳукм қилинган киши кетаётиб давоми...

1321 10:30 / 23.05.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар.Абу Довуд, Насаий, Ибн давоми...

4142 14:05 / 20.12.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021