1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Икки томонлама ташриф ва тажриба алмашинувлари эътироф этилди

18:11 / 02 февраль 565 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясовни қабул қилдилар.

Муфтий ҳазрат меҳмонни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда бўлаётган катта ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлаш баробарида дўстона муносабатлар туфайли ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, хусусан, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси диний идоралари ўртасида имзоланган меморандум доирасида диний-маърифий, илмий-маданий соҳаларда ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, ўтган йиллар давомида биргаликда ўтказилган халқаро анжуманлар, уламолар мулоқотлари, ташрифлар ва тажриба алмашинувлар жуда ҳам фойдали бўлаётгани эътироф этилди. 

Ўз навбатида Рушан ҳазрат Аббясов самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, Муфтий ҳазратларига мазкур мамлакат мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Равиль Гайнутдиннинг салом ва табригини етказиш баробарида ўзларига қулай вақтда икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун Россия Федерациясига расмий сафар қилиш таклифини тақдим этди. 

Мулоқот давомида Ўзбекистон илм-маърифат маркази экани, Россияда фаолият юритаётган кўплаб уламолар 500 йиллик тарихга эга Мир Араб мадрасаси ва Тошкент ислом институтида таълим олгани, ҳозир ҳам ушбу анъана давом эттирилиб, бу ердаги диний таълим муассасаларида хорижлик талабалар ўқиётганини эътироф этди.

Учрашувда томонлар ҳамкорликда халқаро конференциялар ўтказиш, диний-маърифий, илмий ва маданий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, диний таълим ва илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг .Tuumlrkiye, газетасида .Ўзбекиcтон туризм юлдузига айланиб бормоқда, сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда .Дунё, АА манбаси хабар берди..Саёҳат, рукнида чоп давоми...

2007 09:00 / 04.07.2021
Қозоғистоннинг НурСултон шаҳрида бўлиб ўтаётган Маънавий ипак йўли Ислом ва ёшлар замонавий таҳдидларrdquo номли анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, давоми...

2431 08:50 / 12.04.2019
Аллоҳ таолонинг фазлу инояти билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди.Янги масжид Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон давоми...

2451 20:00 / 08.07.2021
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари давоми...

1568 14:15 / 23.06.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021