1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди

18:29 / 05 февраль 891 pdf Ўқиш режими + -

Қонун билан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тури жорий қилиниб, унга оид талаблар белгиланади. Мазкур лицензия билан банклар томонидан тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга ошириш ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк фаолиятини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Бугунги кунда молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ва халқаро исломий молия стандартларига мувофиқ янги турдаги муқобил банк хизматларини жорий этиш зарурати юзага келаётгани таъкидлаб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, мазкур Қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.

Хусусан, Қонун билан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тури жорий қилиниб, унга оид талаблар белгиланмоқда. Жумладан, мазкур лицензия билан банклар томонидан тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга ошириш ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк фаолиятини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда исломий молия кенгашини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига доир талаблар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, исломий молия операцияларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Солиқ кодексига исломий молия операцияларини солиққа тортиш тартибини белгиловчи алоҳида боб киритилади. Унга асосан исломий молия фаолиятидан олинган даромадлар солиқ солиш мақсадларида фоизли даромадларга тенглаштирилиб, банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозга реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама ҚҚСдан озод қилинади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Заёратчилар Ҳаж сафарига коронавирусни даволашни ўз ичига олган тиббий суғуртаси бўлган тақдирда қатнашишлари мумкин, деб хабар беради mynamaz.ru нашри. Saudi Gazette давоми...

1854 08:00 / 08.05.2021
Ўзбекистон фуқаролари эндиликда ҳаж ва умра сафарларига онлайн тарзда навбатга ёзилиш имконига эга бўлди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати давоми...

1540 10:22 / 23.10.2025
Германиянинг социалдемократик партияси Германия ва Европанинг исломлашиб кетаётганлиги хавфи ҳақидаги нашрлари билан машҳур бўлган сиёсатчи ва ёзувчи Тило давоми...

2642 08:30 / 20.12.2018
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги .Хойрулмударрис Имом Бухорий, мадрасаси қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда tolonews.com манбаси хабар берди. Жорий давоми...

1253 10:47 / 24.08.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021