1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунёдаги энг катта Қуръон тақдим этилди

16:27 / 06 февраль 1034 pdf Ўқиш режими + -

2026 йил 3 феврал куни Ҳиро маданий туманидаги Қуръон музейида 312 х 220 см ўлчамдаги ва 700 саҳифадан иборат дунёдаги энг катта Қуръони Карим намойиш этилди. Музейдаги ушбу Қуръон дунёдаги энг катта мусҳаф сифатида Гиннеснинг рекордлар китоби сертификатини қўлга киритди.

Ушбу Қуръон ҳижрий 10 аср, милодий 16 асрга оид тарихий қўлёзманинг катталаштирилган нусхаси бўлиб, унинг асл ўлчами 45 х 30 см эди. Унинг суралари сулс хатида, Фотиҳа сураси эса насх ёзувида ёзилган бўлиб, ўша даврдаги хаттотликнинг пухта танланганлигини ва ушбу соҳанинг нафосатини акс эттирувчи ўзига хос мусҳафдир.

Мусҳаф араб хаттотлиги, зарҳаллаш ва муқовалашнинг ноёб намунаси бўлиб, унда ислом санъатининг жозибаси нафис нақшлар, гулли ва сарлавҳа саҳифалари ҳамда мусҳафнинг номи битилган саҳифаларидаги қуёшсимон шакллар орқали намоён бўлади. Бу эса ўша даврда ҳукм сурган бадиий ижодкорликнинг юксак даражасини ифодалайди.

Қайд этилишича, ушбу мусҳаф ҳижрий 1300 йил, милодий 1883 йилда вақф қилинган бўлиб, унинг асл нусхаси бугунги кунда Қирол Абдулазиз номидаги вақф қилинган асарлар академиясида сақланмоқда.

Намойиш этилган ушбу мусҳаф мусулмонларнинг Аллоҳнинг Каломига ва ислом санъати дурдоналарига бўлган эътиборининг тарихий шоҳидидир.

Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам ватандошларХалқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги давоми...

2284 12:28 / 10.08.2019
Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 20202021 ўқув йили учун давоми...

2296 10:01 / 13.09.2020
Бугун фестиваль иштирокчилари Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндалари Хожа Ориф Ревгарий ва Маҳмуд Анжир Фағнавийларнинг мақбараларини зиёрат давоми...

2724 15:28 / 09.11.2018
Бугун 15 ноябрь куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шарифлар ўқиладиУчтепа тумани Чўлпон отаrdquo жоме масжиди. Манзил давоми...

4209 09:30 / 15.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021