1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳатайда 118 масжид қайта қурилди

16:08 / 08 февраль 704 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 6 феврал куни Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги зилзилалар оқибатида 1107 та масжиддан 384 таси яроқсиз ҳолга келган эди. Офатдан сўнг бошланган кенг кўламли қайта тиклаш ишлари натижасида бугунга қадар 118 та янги масжид қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси (Diyanet İşleri Başkanlığı) ҳамда саховатпеша хайриячилар кўмагида Ҳатайда 118 та янги масжид қад ростлади, 134 та шикастланган масжидлар тўлиқ таъмирланиб, ибодат учун қайта очилди, 48 та Қуръон курси биноси қурилди, 12 та Диёнат ёшлар маркази ташкил этилди.

Бугунги кунда яна 50 та масжиднинг қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ҳатай волийси Мустафо Масатли Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон раҳбарлигида олиб борилаётган «қайта қуриш ва тиклаш сафарбарлиги» ҳақида тўхталар экан, фақат уй-жой эмас, балки аҳолининг маънавий эҳтиёжларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Волий ўз нутқида шундай деди: «Бу масканлар шунчаки бино эмас, балки бирдамлик ва жамият матонатининг тимсолидир. Масжидларда яна жамоат бўлиб саф тортилиши, Қуръон курсларида илм ўрганилиши — Ҳатайда ҳаёт ўз изига қайтаётганининг яққол намунасидир. Биз нафақат уйлар қурдик, балки иймонимиз ва биродарлигимизни ҳам қайтадан тикладик».

Ҳатай волийси масжидларни тиклашда ҳисса қўшган барча хайриячилар ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар жума куни Дублин шаҳридаги .Муслима опасингиллар хайрия фонди, муҳтож аҳолига юзлаб иссиқ овқатлар тарқатмоқда. Бепул ошхона очган ушбу ташкилот уларнинг давоми...

2040 09:00 / 01.07.2021
2023 йил 9 сентябрь куни Марокашда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда кўплаб бинолар вайрон бўлгани, мингга яқин одам ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани давоми...

1553 23:14 / 09.09.2023
Islom.uz портали томонидан тақдим этилган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаб улгурган .Қуръонда зикри келган инсонлар қиссаси, мультсериалини энди сиз қорақалпоқ давоми...

2216 16:04 / 19.04.2021
Фазилатли шайх, доктор Муҳаммад Ражаб Дийб Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафотлари муносабати билан ўз номидан ва давоми...

1802 17:04 / 16.08.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021