1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

ЕБ ИЧГАНДАН КЕЙИН ҲАМД АЙТМОҚ

05:00 / 13.03.2017 3793 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

...Еб ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ беруви зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса, Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Шу билан бир вақтда Аллоҳ берган неъматларни еб-ичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, у зотга ҳамд айтмаслик, шукр қилмаслик, ўтакетган нонкўрлик эканини ҳам таъкидлашимиз лозим.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дастурхонлари йиғиштирилса:«Аллоҳга кўп, пок, муборак ҳамд бўлсин. Ундан ўзга кифоячи йўқ. У тарк қилинган ҳам эмас. Ундан беҳожат ҳам бўлинмас. Роббимиз», дер эдилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Бухорийнинг ривоятида:«Бизга кифоя қилган ва бизни қондирган, Ундан ўзга кифоячи йўқ ва инкор ҳам қилинмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дейилган.
Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Албатта, Аллоҳ бандасининг таомни еб унинг учун У зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб унинг учун у зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дейилган.
Сунан соҳибларининг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўз таомла-ридан фориғ бўлсалар:
«Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмон-лардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.
Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида:«Қачон есалар ёки ичсалар:«Таомлантирган, сероблантирган, уни сингдирган ва унга чиқиш қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.

Муоз Ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким таом еса-ю, кейин:«Шуни менга, менинг куч-қувватимсиз, таом қилиб ва ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг ол-динги гуноҳларидан мағфират бўлгай», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон бирингиз таом еса, «Эй, бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Бизларини бундан яхшиси ила таомлантиргин», десин.
Қачон сут ила суғорилса, «Эй, бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Ундан бизга зиёда қилгин», десин.
Чунки, таом ва шаробдан бирортаси сутчалик кифояли эмас». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу сарлавҳа остида келган барча ривоятларда таом еб, шароб ичган банда ўзини ризқлантирган ва сероб қилган Розиқига ҳамду сано, шукри мақтов айтишининг бир неча хил сийғалари келмоқда. Лекин ҳаммасида ҳам, еб ичган инсон Аллоҳ таолога ҳамд айтиши лозимлиги маъноси бор.
Еб ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ беруви зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса, Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган.
Шу билан бир вақтда Аллоҳ берган неъматларни еб-ичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, у зотга ҳамд айтмаслик, шукр қилмаслик, ўтакетган нонкўрлик эканини ҳам таъкидлашимиз лозим.
Бу бобда келтирилмаган бўлса ҳам, бошқа ҳадиси шарифларда еб-ичиб ҳамд айтмай туриб кетган одам, худди ҳаром таом ёки чўчқанинг гўшти устидан тургандек бўлиши таъкидланган.
Шунинг учун ҳеч қачон еб-ичгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилмаслик керак.
Бизнинг диёрларимизда юқорида ўтган дуолар ичидан «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлар дан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деган дуо кенг тарқалган.
Ана ўша дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, болаларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Исломдан олдин хамрхўрлик жуда кенг ёйилган эди. Кишилар хамрхўрлик билан фахрланишар, бу борада мусобақа қилиб, бирбирларидан ўтишга ҳаракат этишарди. давоми...

4058 05:00 / 13.03.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча .Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин,, дер давоми...

3060 05:00 / 13.03.2017
Калом илмининг таназзули давом этар экан Ислом оламида фалсафа бош кўтара бошлади. Албатта, бу жараён бирданига содир бўлгани йўқ. Фалсафанинг тарқалишида калом давоми...

14393 05:00 / 13.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Уч дуо мустажобдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отаонанинг давоми...

15047 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021