1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода

16:16 / 10 февраль 2803 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода 1943 йили Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган.

1959 йили ўрта мактабни битириб, 1961-66 йилларда Тошкент шаҳридаги Низомий номидаги педагогика институтида ўқиган. 

1969-80 йиллар орасида Носир қори, Алихонтўра Соғуний ва Юсуфхонтўра Шокировлардан диний билимларни ўзлаштирган. 1979-83 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олган. 

Устоз Рустамжон домла узоқ йиллик фаолияти давомида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг «Хорижий алоқалар бўлими»да таржимон, Жиззах ва Сирдарё вилояти қозиси, шунингдек, Жиззах шаҳридаги «Қўшчинор» жомеъ масжидида имом-хатиб, фазилатли шайх Муҳамммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига бош котиб, Зангиота туманидаги «Зангиота» жомеъ масжидида имом-хатиб, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида мударрис, «Кўкалдош» ўрта махсус Ислом билим юртида мударрис, Тошкент Ислом университетида ўқитувчи бўлиб халқимизга хизмат қилган.

Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода 2026 йил, 10 февраль куни фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ҳазратларининг фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақларида берган интервьюлари.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Яҳёхон қори Исмоиловнинг уйларига ташриф буюрдик.Яҳёхон қори давоми...

8819 20:00 / 16.02.2018
Баъзи ориф зотлар айтадилар .Имом Жазулий бир неча жиҳатдан бошқалардан ажралиб, пешқадамликни қўлга киритган. Хусусан, у зотнинг .Далоилул хойрот, китоби ҳамма давоми...

1036 16:39 / 24.11.2025
Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али Абдуллоҳ ибн Мусо Байҳақий алХусравжирдий 384 сана Шаъбон ойида тавваллуд топдилар. Ҳофиз, Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, ҳар хил илмларнинг давоми...

5180 21:59 / 27.04.2017
Доктор Усома Абдул Азим Азҳар университетининг етук уламоларидан бўлиб, усулул фиқҳ бўйича забардаст мутахассислардан ҳисобланади. У киши замонамиздаги ноёб давоми...

5608 17:08 / 17.11.2022