1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

1 - 2. У Роҳман ва Роҳиймдир.

18:05 / 20.03.2017 4345 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ۝

2. У Роҳман ва Роҳиймдир.

«Роҳман» сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, «Барчага – кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи» деган маънони англатади. Роҳман сифатини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди.

«Роҳийм» сифати эса хосроқ бўлиб, «Қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи» деган маънони англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Набий алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.

«Аллоҳнинг хулқи билан хулқланинглар!» деган ривоятга асосланиб, уламоларимиз: «Бу оятни ўқиган ҳар бир киши раҳмли бўлишга уринмоғи лозим», – дейдилар.

(Фотиҳа сураси, 2-оят)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда яширин тутишингизда гуноҳ йўқ. Албатта, сиз уларни эслашингизни Аллоҳ биладир. Лекин улар билан давоми...

4365 09:25 / 16.03.2018
Ким уни эшитгандан сўнг ўзгартирса, бас, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг ўзига бўладир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара 181. Яъни ўлаётган давоми...

3828 08:25 / 19.01.2018
У пайтда эргашилганлар азобни кўриб, эргашганлардан тонарлар ва сабаблар ҳам улардан кесилар. Бақара 166.

3790 21:10 / 02.01.2018
Албатта, у сизларни фақат ёмонликка ва фаҳшга ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир. Бақара 169.Аллоҳ таоло ўтган оятда .Эй одамлар, давоми...

4667 14:15 / 07.01.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021