1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

29. Ҳадис ва Ҳаёт 4-жуз «Поклик»

18:53 / 22.03.2011 4039 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 4-жуз «Поклик»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Поклик» деб номланган 4-жузи.  

Ушбу жузда Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила покликнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, динимизда поклик қанчалар фазилатли нарсага айланганини англаб етишга ҳаракат қиламиз. Пок¬ликнинг фазли бу дунё билан чегараланиб қолмайди. У охиратимизни обод этиш учун ҳам ас¬қотади, албатта.
Бу китоб орқали Таҳорат одоблари, хало одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз. Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим каби покликка оид масалалар сараланган мўътабар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.

 

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 4-жуз. Поклик китоби
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2008 йил
Ҳажми:  320 бет
Ўлчами: 84×108/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси ила чоп этилган

 

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:


Кириш сўзи
Покликнинг фазилатлари ҳақида  
Сувларнинг ҳукми ҳақида  
Нажосатни кетказиш ҳақида  
Қон, сийдик, мазий ва бошқаларни поклаш ҳақида  
Хало одоблари ҳақида  
Истинжо ҳақида  
Бетаҳоратлик сабаблари  
Таҳоратнинг одоблари  
Таҳорат ва унинг муддати баёни  
Маҳсига масҳ тортиш  
ўусл ҳақида, ғуслнинг сабаблари  
ўуслнинг одоблари ва ҳаммомнинг ҳукми  
ўуслнинг баёни ва жунубнинг ҳукми ҳақида  
Ҳайз, нифос ва истеҳоза ҳақида  
Ҳайз пайтида қилинган жинсий яқинликнинг каффороти
Ҳайзли ва нифосли аёлларнинг ҳукми ва уларнинг пок бўлиши
Мустаҳозанинг ҳукмлари
Мустаҳоза эътикоф ўтиради ва эри унга яқинлик қилади
Таяммум ҳақида  
Таяммумнинг сабаблари ва боғланган яранинг устига масҳ тортиш ҳақида  
Таяммум кайфияти ҳақида
Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тафсир Хилал, 3томПеревод смыслов и толкование Священного КуръанаquotЭту скромную попытку толкования Слова Всевышнего Аллаха посвящаю моему отцу Мухаммаду давоми...

3387 13:48 / 31.10.2018
quotЗикр аҳлидан сўрангquot тўпламининг 4жилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 4жилди нашр давоми...

3208 11:34 / 24.03.2014
Руҳий тарбия 3жузШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик .Руҳий тарбия, мажмуасининг 3жузи.Мазкур китоб ушбу мажмуанинг учинчи жузи бўлиб, давоми...

3862 18:25 / 22.03.2011
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва ҳаёт, силсиласининг .Поклик, деб номланган китобинингқорақалпоқ тилидаги давоми...

1466 16:43 / 17.09.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021