1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Махфий ўлим

09:50 / 24.03.2017 3276 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бекорчилар ҳамманинг назаридан қолган, ҳаммада эътирозгина уйғотадиган, иродаси бўш, ачинишга лойиқ бебахт кишилардир. Инсоннинг энг тубан ва хатарли ҳолатларидан бири унинг бекорчи бўлиб қолиши.

Бундай инсон гўё шитоб билан қуйига тушиб бораётган, ўнг ва чап тарафларга қалқиб кетаётган ҳайдовчисиз машинага ўхшайди. Ҳаётинг давомида бекорчи бўлиб қолар экансан, ўзингни ғам-андуҳ ва қўрқинчлар гирдобига тайёрлаб боравер. Чунки бекорчилик сенга ўтган, ҳозирги ва келажак ҳаётдаги барча паст-баландликлар, озор-ўкинчлар ҳақидаги маълумотлар дафтарчасини олиб келади ҳамда сени бесаранжомлик ва ғурбат чангалзорларига киритиб юборади.
Ўзимга ва сенга қиладиган насиҳатим шуки, ўша таги йўқ, пўк нарсалар ўрнига самара берадиган фойдали ишлар билан шуғуллан. Чунки бекорчилик махфий ўлим ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдир.
Бекорчилик худди Хитой қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қўлланиладиган томчи сув билан жазолаш воситасига ўхшайди. Уларда маҳбус устига ҳар дақиқада бир томчидан сув туширадиган жўмрак ўрнатилади ва у ўша томчи қачон тушар экан, деб кутишдан жиннига бўлиб қолади.
Роҳат — ғафлат, бекорчилик — ўғрилик. Ақлинг эса ана шу кулфатни яксон қилувчи ўлжадир.
Демак, ҳозироқ ўрнингдан тургин-да, намозингни ўқи, қироат қил, ёки тасбеҳ айт, китоб мутолаа қил ёки бирор нарса ёз, ҳеч бўлмаганда ёзув столингни тартибга сол ёки уйингнинг кам-кўстини тузат. Хуллас, бошқаларга манфаати етадиган нима иш бўлса ўшани қил, фақат ҳаётингда бўш вақтга ўрин қолмасин. Сенга шуни тавсия қиламан.
Бекорчиликни иш пичоғи билан бўғизлаб ташла, шунда дунё шифокорлари сенга эллик фоиз саодат кафолатини беришади. Деҳқонлар, новвойлар, қурувчиларнинг қушларга ўхшаб ўзларининг роҳат-фароғатда, бахтли эканлари ҳақида куйлаб юришганига эътиборингни қарат. Сен бўлсанг, тўшагингда кўз ёшларингни арта-арта изтироб чекиб ётибсан. Бунинг сабаби, сен бекорчилик қопиб олган кимсасан!

А. Турсунов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ичимликларга оид қайтариқларАбу Қатода розияллоҳу анҳу оталаридан нақл қиладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб айтдилар .Бирортангиз сув ёки давоми...

2854 19:05 / 17.09.2020
Аллоҳ таоло Одамни яратгандан сўнг унга турли нозу неъматларни ато этиб, мана шу неъматларнинг шукрини қилишликка буюриб, исрофгарчиликдан қайтарди.Барча ақли давоми...

6754 10:10 / 24.03.2017
Аллоҳ таоло инсониятни беҳисоб неъматлар билан силаган. Улар орасида инсон учун энг бебоҳоларидан иккитаси сиҳат саломатлик ва ҳотиржамликдир. Дарҳақиқат, бу давоми...

7666 14:01 / 24.03.2017
Мўмин одам доимо ўзини Аллоҳнинг раҳматига муҳтожлигини ҳис этади ва шундай деб эътиқод қилади. Ушбу илоҳий раҳмат туфайли дунёда тинчомон яшайди ва охиратда давоми...

3361 15:25 / 22.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021