1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Бир сурани икки ракатда қайта ўқиш жоиз

05:00 / 09.01.2017 5311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жуҳайналик бир кишидан ривоят қилинади: 

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдод намозида «Иза зулзилатил Арзу» сурасини икки ракатда ҳам ўқиганларини эшитган экан.
«Билмадим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унутдиларми ёки қасддан қилдиларми», дейди
». 

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Жуҳайна арабларнинг машҳур қабилаларидан. Саҳобийнинг номи маълум бўлмаса ҳам ҳадиси қабул қилинаверади. Чунки саҳобаи киромлар ҳаммалари одилдирлар.

Ушбу ривоятдан бир сурани икки ракатда қайта-қайта зам қилса жоизлиги чиқади. Чунки ножоиз бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмас эдилар. У киши қилсалар ҳам, Аллоҳ таоло тўғрилар эди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга .Эй, Аббос Эй, амаки Сенга ато берайми Сенга давоми...

6301 05:00 / 04.01.2017
Ҳамма нарса намозга чорловчи азондан бошланган бўлиши керак. Азон товушидан мафтун бўлган беш ёшли болакайни узоқ давом этган замон ва макон саёҳатидан кейин давоми...

7096 16:15 / 01.06.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Банда Роббига энг яқин бўладиган пайт у саждада давоми...

1105 14:06 / 07.12.2025
.Сутра,, деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқ тушунилади. .Сутра,ни Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари мандуб, Шофеъий ва Ҳанбалий давоми...

10020 05:00 / 04.01.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021