1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Закотни адо қилмаслик

13:54 / 24.03.2017 3041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан  ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эканлар:“Агар бир қавм закотни бермасалар, Аллоҳ уларни қурғоқчиликка гирифтор қилади”(Имом Табароний “Авсат”да, Байҳақий “Шуъабул иймон”да, Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилган. Имом Ҳокимнинг ривоятида: “Агар бир қавм закотни бермасалар, Аллоҳ улардан ёмғирни ман қилади”, дейилган. Ҳоким: “Бу ҳадис Муслим шартига кўра саҳиҳдир, аммо иккиси уни ривоят қилишмаган”, деган).


Маълум турдаги молдан закот бериш учун унда бир неча шартлар бўлиши лозим. Ана ўша шартларнинг аввалида молнинг нисобга етиши туради. Хуллас, закот бериши лозим бўлган банда Аллоҳ розилиги учун ушбу ибодатни ихлос билан адо этадиган бўлса, аввало катта савобга эришади, қолверса, молини поклаган, унинг ўсиши ва кўпайишига замин тайёрлаган бўлади.

Нима сабабдан, закот молни поклайди, деб айтаяпмиз. Сабаби шуки, мол нисобга етганда, ўша молда камбағал ва ҳақдор кишиларнинг маълум миқдордаги ҳаққи бўлади. Агар уларнинг ўша улуши молдан чиқариб, фақирларга закот сифатида берилса, мазкур молда бировнинг ҳаққи қолмайди. Бу билан ўша мол покланади ва яна ўсишда давом этади. Агар аксинча бўлса-чи? Камбағалларнинг ҳаққи молга қўшилиб, унинг ҳаммасини барбод қилади. Бировнинг ҳаққини бермай, фақат ўзини ўйлайдиган бахил кимсалар Аллоҳ тарафидан турли балоларга дучор бўладилар. Ушбу ҳадисда шундай офатларнинг бири келтирилмоқда. Унда айтилишича, закотни бермаслик қурғоқчилик, сувнинг кам бўлиши, ёмғир ёғмаслиги, оқибатда ризқ-насибанинг камайиши, очарчилик ва қийинчиликларга сабаб бўлар экан.

–Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Беш нарса сабабли беш нарса бўлади!” – дедилар. Шунда (одамлар): “Эй Расулуллоҳ, беш нарса сабабли содир бўладиган беш нарса нима?” – деб сўрадилар. У зот: “Агар бир қавм аҳдни бузсалар, уларнинг устидан душманлари ғолиб қилинади. Агар улар Аллоҳ туширган нарсадан бошқаси билан ҳукм қилишса, уларнинг орасида камбағаллик кенг ёйилади. Агар уларнинг орасида фаҳш ишлар очиқ-ойдин қилинадиган бўлса, ораларида ўлим тарқалади. Агар улар тарозидан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар. Агар закотни бермасалар, улардан ёмғир ман қилинади”, дедилар”(Имом Табароний “Кабийр”да ривоят қилган).

Ушбу ҳадисда Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига қулоқ солмаслик қандай оқибатларга олиб келиши хусусида сўз боради. Демак, бандалар бошларига нима кўргилик ва қийинчиликлар тушса, бунга фақат ўзлари қилган гуноҳлар сабаб бўлар экан. Хусусан, закотни адо қилишдан бош тортиш бандалар ризқининг торайиши, турли бало-офатларнинг ёғилишини келтириб чиқаради. Бу ҳолат турли мол навларида ҳар хил кўринишда кечади. Масалан, деҳқончиликда қурғоқчилик, чорвачиликда касаллик ёки бошқа сабаб билан ҳайвонларнинг ҳалок бўлиши, савдо-сотиқда молнинг касодга учраши ёки ўғирланиши ва ҳоказо.


Одилхон қори Юнусхон ўғли



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ривоят қилинишича, Алий розияллоҳу анҳу ҳайит намозидан олдин намозгоҳда бир қавмнинг намоз ўқиб турганини кўрдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3062 15:16 / 27.03.2017
Биз шайтоннинг излари деб таржима қилган жумла арабчада Хутуваатуш шайтонrdquo деб аталади. Хутва сўзининг кўплиги хуто , хутуваат бўлади. Бу сўз аслида қадам, давоми...

4541 15:18 / 27.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимИкки дўстнинг суҳбатига қулоқ тутинг Ҳа, биродар, анави икки одамга тикилиб қолдинг Нима, улар ўртасидаги қалин муносабат бири давоми...

3745 09:37 / 22.03.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Юзларига урадиган, ёқаларини йиртадиган ва жоҳилият даъволари билан бақирибчақирадиган кимсалар биздан эмас, давоми...

5859 09:16 / 24.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021