1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Зикр

18:01 / 24.03.2017 9991 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зикр нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан бири ҳисобланади.

Банданинг тили учун Қуръон тиловатидан кейинги энг афзал ибодат Аллоҳ таолонинг зикридир. Банда зикр сабабидан Аллоҳ таолога ихлос билан дуо қилади ва ҳожатларини сўрайди.

«Зикр» сўзи луғатда «эслаш», «хотирлаш», «сўзлаш», «тилга олиш», «баён этиш», «шарҳлаш», «тавсифлаш» каби маъноларни англатади.

Аммо умумий маънода зикр икки хил бўлади: тил билан зикр қилиш ва дил билан зикр қилиш:

Буларнинг ҳар бири ҳам икки турли бўлади: унутганини эслаш ва унутмаса ҳам, ёдидаги нарсани хотирлаш.

Уламолар истилоҳида «Зикр – банданинг Роббини тили ва дили билан эслашидир». Бу У Зотнинг ўзини, сифатларини, амалларини, ҳукмларини зикр қилиш ёки Китобини тиловат қилиш ёхуд У Зотга дуо қилиш, У Зотдан бирор нарсани сўраш, У Зотга ҳамду сано айтиш, У Зотни улуғлаш ва У Зотга шукр келтириш каби нарсалар ила бўлади.

Зикр ҳар бир бандадан талаб қилинган ва ҳар бир бандага маҳбуб қилинган нарсадир. Зикр ҳар доим қилиниши керак бўлган марғуб ишдир. 

Фақат шариат истисно қилган – қазои ҳожат ва хутба эшитиш пайтига ўхшаш ҳолатлардагина зикр қилинмайди.

Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримдаги кўплаб оятларда биз бандаларга зикр қилишни амр этган. Зикрни кўп қилиш ва бунда бардавом бўлиш нажот учун шарт қилинган. Аллоҳ таолонинг Ўзи зикр қилувчиларни мақтаган, уларни Ўз оятларидан баҳраманд бўладиганлар, деб атаган ва зокирларнинг ақл эгалари эканини таъкидлаган. Баъзи уламоларимиз мазкур оятларнинг сони бир юз етмиш тўртта эканини таъкидлаганлар.

 

– Зикрнинг фойда ва самаралари:

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

7. Зикр ризқни жалб қилади.

8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

9. Зикр Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.

10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

12. Зикр зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

14. Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.

15. У туфайли қалб тирик бўлади.

16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.

17. У қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.

18. У хатоларни кетказиб, ювади.

19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.

20. У бандани Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.

21. У сакийна ва раҳматнинг тушишига сабабдир.

22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.

23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.

24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.

25. У зокирга Аллоҳ таолонинг сўровчиларга берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришига сабаб бўлади.

26. Зикр энг осон, энг афзал ва улуғ ибодатдир.

27. У жаннат экинидир.

28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.

29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёда бахтсизлигига сабаб бўладиган унутилишдан халос қилади.

30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.

31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.

32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.

33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.

34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенгдир.

35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.

36. Қалбда бир қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.

37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.

38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловотини жалб қилади.

39. Аллоҳ таоло зокирлар ила фаришталарига мақтанади.

40. Бардавом зикр қилувчи банда жаннатга кулган ҳолида киради.

41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилиш учун энг катта ёрдамдир.

42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.

43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовли бино қилишдан тўхтайдилар.

44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.

45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланади.

46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш мунофиқликдан омонликдир.

47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари «жаннат боғлари» деб номланади.

48. Йўлда, уйда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.

49. Зикр чеҳрага бу дунёда гўзалликни ва охиратда нурни ато қилади.

50. У банданинг ўз Робби томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.

51. Зикрни бардавом қилиш нафл ишлар ўрнига ўтади.

52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло уни торчилик вақтида зикр қилади.

53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир...

 

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  

(Мукаммал саодат йўли китобидан)




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шахснинг ўзиниўзи бошқариши ҳақидаги ҳикматни ёдингизга солиб қўйишни маъқул деб топдик. Унда Аллоҳ таоло, ўз Яратувчисини унутган, фоний дунёдаги бандалик давоми...

8144 16:18 / 27.07.2017
Ҳайдовчининг ўзига яраша одоблари бўлгани каби, нақлиёт воситаларидан фойдаланувчи йўловчининг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Улар, жумладан, қуйидагилардан давоми...

4476 20:56 / 30.06.2017
Собиқ ҳиндуий, брахман Муҳаммад Умар Раонинг ҳидоят қиссаси Мусулмонларга нисбатан бўлган кучли адовати сабаб, Муҳаммад Қуръони Каримни Исломни рад этиш давоми...

3308 17:00 / 17.06.2022
1. Яқин инсонингиз қаергадир кетиб қолганда унга нечоғли боғланиб қолганингиз маълум бўлади. Сиз бу пайтда уни йўқотганингиз туфайли сиқилишни ҳис қиляпсизми ёки давоми...

2053 15:43 / 18.11.2022
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021