1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Силаи рахмни тиклаш

17:28 / 26.03.2017 5616 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинларингиз билан хафалашиб қолдингизми? Унда қуйидаги 10та  маслаҳат сизга ёрдам беради

Силаи раҳм, яъни қариндошчилик ришталарини мустаҳкамлаш ҳам Аллоҳ таолога ибодатдир.

Абдурроҳман ибн Авфдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен Роҳманман. Раҳмни яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни кесса, кесаман», – деган», – дедилар».
Шарҳ: «Раҳм» бачадон дегани, бир бачадондан тарқалганларнинг бир-бирига яхшилик қилиши «силаи раҳм» дейилади.
Бу ҳадиси қудсийда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг қариндошлик алоқаларини боғлаш ва кесиш оқибатлари ҳақида айтган сўзларини баён қилиб бермоқдалар.

Бошқа бир  ҳадисда: “Силаи раҳмни миннат қилган одам эмас, алоқани узишса ҳам уни боғлаган одам силаи раҳм қилган бўлади”

Эҳтимол хар биримизнинг истаганимиздек яқин муносабатда бўлаолмайдиган қариндошларимиз бордир. Улар билан муносбаталаримиз ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Қандайдир илгари бўлиб ўтган оилавий можаролар ёки хафагарчиликлар қариндошлар билан алоқада бўлишга тўсқинлик қилмаслиги керак. Шуни эсда тутиш лозимки, қариндошларингиз билан алоқани Аллоҳ учун тиклайсиз. Яқинларингиз билан алоқангизни тиклаш учун қуйидаги маслахатлар сизга ас қотади:

 1. Бир бирингизни янада яхшироқ ўрганиб чиқинг. Умуман олганда биз асосан қариндошларимиз нима билан шуғулланишган, ёшлик даврларида қандай бўлишган ва нималарга эришишган билмаймиз.

Ота-онангиз билан бўш вақтингизни ўтказинг, улар ёшликларида қандай бўлишганлиги, сиз туғилишингиздан олдинги ҳаётлари тарихини гапириб беришларини илтимос қилинг, сиз умуман билмаган фактлар сизни хайрон колдиради. Хола - аммаларингиз, тоға - амакиларингиз ҳақида суриштиринг, бува бувиларингизни улар туғрисида сўраб олинг, оилангиз шажарасини тузинг.

2.Алоқа маълумотларини топинг. Сиз мутлақо мулоқотда бўлмаган қариндошларингиз бўлса, уларнинг рақамларини, манзилларини билинг, ижтимоий тармоқларда уларнинг саҳифаларини топинг. Алока ўрнатишга ҳаракат қилинг.

3. Доимо алоқада бўлинг. Биринчи навбатда ота-онангиз билан бирга яшамасангиз қўнғироқ килишни, ҳол аҳволларини сўрашни унутманг. Қолган қариндошларга ёзиш, қўнғироқ қилиш, ҳаётлари тўғрисида сўрашни эсдан чиқарманг.

4. Катта ёшдаги қариндош -уруғларингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг. Бува бувиларимизда кўп донолик ва тажриба мужассамланган. Уларга Аллоҳ томондан қанча умр ажратилганлигини биз билмаймиз. Улар билан ва бошқа ёши улуғ қариндошлар билан кўпроқ вақт ўтказинг, чунки уларда бизга ас қотадиган донолик, тажриба ва сабоқ бордир. 5. Меҳмонга таклиф қилинг. Қариндошларингизни сабаб бор ёки йўқлигидан қатъий назар меҳмонга чақириб туринг. Оилавий тушлик ёки кечки овқат уюштмришни анъанага айлантиринг. Албатта буни кўриб улғайган фарзандларингиз сизга эргашадилар.

6. Бўш вақтларингизни биргаликда ўтказинг. Бир ойда бир маротаба оилангиз билан театр, музей, кино ва ҳоказоларга боринг. Биргаликда ҳордиқ чиқариш сизларни бирлаштиради. 7. Ҳадялар қилинг. Бир бирингизга ҳадя беришни одат қилинг, чунки бу сизнинг меҳрингизни ифодалайди ва муносабатларингизни янада мустаҳкам бўлишига ёрдам беради.

8. Замонавий техник воситалардан фойдаланинг. Қариндошларингиздан олисда бўлсангиз улар билан скайп орқали суҳбат қилинг, орангизда узоқ масофа бўлсада яқинликни сақлаб қолинг.

9. Қариндошоарингизга садақа қилинг. Исломда аввало оила аъзоларига ва ночор қариндошларга садақа қилиш  буюрилган.

10. Ўтмишдаги келишмовчиликларга чек қўйинг. Уларни қалбингизда сақлаб юришдан хеч қандай фойда йўқ. Доимо можароларни ҳал этиш, муносабатларни тиклаш ва кечиришни йўллари мавжуд. Шуни унутмангки буларни Аллоҳ розилиги учун қиласиз. Нафсингизнинг қулига айланмай, хафагарчиликларни унутиб  Аллоҳ томонидан берилган энг мустаҳкам ришталарни тиклайсиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси Абдуманнон Абдуллоҳ билан суҳбатndash Динимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бўлган севгига давоми...

2458 17:00 / 24.10.2020
Ушбу мақолада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган бир қанча хусусиятларни келтириб ўтамиз. Зеро, у зотга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани, давоми...

7508 12:00 / 15.04.2019
Аллоҳ таоло Намл сурасида шундай марҳамат қилади .Ёки музтар чорасиз одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа давоми...

3282 09:30 / 04.09.2021
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шогирдлари билан дарс қилиб ўтирган эдилар. Бир нодон келиб, Аҳмад ибн Ҳанбални сўкиниб, куракда турмайдиган сўзларни айтиб давоми...

2175 08:00 / 17.07.2020
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021