1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

«Сигир» ибрати

10:26 / 27.03.2017 3871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло китобида ўтган қавмларнинг қисматида кечган воқеаларни сизу биз ибрат олишимиз учун ўта фасоҳат билан ҳикоя қилади. Илоҳий лафз ила зикр қилинган бу ҳодиссаларни ўқир экансан, инсоннинг нақадар нодон экани, ўзига-ўзи зулмкор эканини англагандек бўласан.
Бир мисол. Қуръони каримнинг энг узун сураларидан бири «Бақара» деб номланган. «Бақара» сўзи «сигир» деган маънони англатади. Суранинг бундай номланишига мана бу воқеа сабаб бўлган: Мусо пайғамбар замонида бир киши ўлдирилади. Аммо қотилни топишолмайди. Шунда Тангри таоло пайғамбари Мусога бир сигир сўйиб, сигирнинг гўшти билан майитни урса, у ўзини ўлдирган кимсанинг кимлигини айтишини билдиради. Мусо пайғамбар эса ўз қавмига Аллоҳ бир сигир сўйишларини амр қилаётганининг хабарини берди. Шунда қавм айтдики: «Аллоҳингдан сўра-чи, сўйиладиган сигир қанақа бўлсин», — дедилар. Шунда Мусо алайҳиссалом Парвардигоридан мужда келтирдики, сигирнинг ранги очиқ малла бўлиши керак экан. Бироқ қавм бу билан ҳам тинчимади. Улар барибир сигир қандайдир иштибоҳли бўлиб қолаётганини баҳона қилиб Мусон яна Аллоҳга дуо қилиб, сигирнинг бошқа сифатларини ҳам айтиб беришини талаб қилдилар. Бу талабдан сўнг сўйиладиган сигир шундай сигир бўлиши керак эканки, хор бўлиб ер ҳайдамаган, экин суғормаган, сув ташимаган, айбу нуқсонсиз бўлиши керак экан. Шундан кейин қавм бироз тин олгандек бўлади. Ана энди илоҳий амрни бажариш керак! Улар пайғамбари таърифлагандек сигирни топиш учун кўп машаққат чекадилар ва ниҳоят бир амаллаб бу илоҳий амрни бажариш керак» Улар пайғамбари таърифлагандек сигирни топиш учун кўп машаққат чекадилар ва ниҳоят бир амаллаб бу илоҳий амрни бажаришга муваффақ бўладилар. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, қавмга сўйиладиган сигирнинг ранги, ёши ёки бошқа сифатларини билишнинг нима кераги бор эди? Тайинки, бунга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ эди. Улар шунчаки нодонлигидан ўзларига кўп машаққатлар орттириб олдилар. Ваҳоланки, Мусо алайҳиссалом айтагн пайтларида дарҳол бирорта сигирни сўйганларида эди, шунча ғалва бўлмасди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида инсоннинг шошқалоқ ва ҳаддан ошадиган нодон эканини айтади. Хусусан, тоат-ибодат қилишда масъулият ва жавобгарликни унутиб яшайди. Шариат буюрган амалларни енгил санайдиган ёки уни бажаришда бидъат ишларни кўпайтирадиган бўлиб қолди. Бунга ҳаётимиздан мисол келтирадиган бўлсак, эри барвақт қазо қилган аёл уч ҳайз муддатига қадар идда сақлаши лозим бўлса, буни марҳумнинг ҳурмати ёки қариндош-уруғнинг қош-қовоғига қараб бир йилга етказади. Бу эса енгил амални аёллар ўзига оғир қилиб олганига бир мисол. Хотини вафот этган эркакка шариатимиз уч кундан кейин уйланишга рухсат беради. Лекин улар бунга риоя қилмасдан ўзларини-ўзлари қийнайдилар. Бундай мисоллар жуда кўп. Шунинг учун одамлар шариат буюрган амални ўз вақтида адо этсалар ўзларига ҳаётни оғирлаштириб олмасдилар. Аллоҳ таоло ҳам улардан рози бўлган бўларди.

Гулноза МЎМИНОВА

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига қандаям муҳтожЖорж Бернард ШоуОлам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига қандаям муҳтождир. Бу пайғамбар динини доим давоми...

3293 13:55 / 24.03.2017
Дўстлар, келинг, бир зумга дунёнинг барча ташвишларини унутиб туринг. Қандай муҳим қўнғироқлар, учрашувлар бўлмасин бир лаҳзага ҳаммасини бир чеккага қўйинг. давоми...

4741 10:19 / 27.03.2017
Савоб ишларни умумий қилиб яхшиликrdquoлар десак тўғри бўлади. Бу мавзуга тўлик киришишдан олдин савоб ишлар ёхҳуд яхшиликларrdquo деб нималарга айтилади Ёки давоми...

4828 20:27 / 21.04.2017
Солиҳ салафлардан бири шогирдига Агар шайтон сени хато ишга васваса қилса, нима қиласанrdquo, деб савол берди.Шогирд Унга қарши курашаманrdquo, деди.Устоз Яна қайта давоми...

2904 15:14 / 27.03.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021