1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Соқолдаги оқлик

14:31 / 27.03.2017 3400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан дўстлари Абу Бакр розияллоҳу  анҳу сўрадилар: --Эй Аллоҳнинг  Расули, соллаллоҳу алайҳи васаллам, сочингизни  нима  оқартирди? 

--«Худ», «Воқеа», «Амма ятасаъалун», «Изаш—шамсу куввирот» суралари,--жавоб     бердилар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.


Устоз, сизнинг  соқолингизни  нима  оқартирди?!

Ҳадис Қудсий: Аллоҳу  таоло айтди: « Оқлиқ  менинг  нурим, Мен сочу—соқоли  оқарган  бандамга  азоб беришдан  ҳаё қиламан...».


Устоз,  соқолингизни  нима  оқартирди?!

Отамнинг  соқоли  оқарди, парво  қилмадим; табиийлик  деб  ўйладим. Ўзимнинг соқолим оқарди, парво  қилмадим; табиийлик  деб  ўйладим. Аммо  сизнинг  соқолингиз  оқарганига  кўзим  тушиб чидай  олмадим:

--Устоз, соқолингизни  нима  оқартирди?!


Биламан, Аллоҳнинг  сизга  аталган  фазл –марҳаматлари кўп;--Сиз айтаётган  сўзлар гўзалликга  асосланган  ҳаёт булоғи, сиз юрган  йўллар покликнинг, ободликнинг   боғ–роғлари, аммо сиз икки  олам Сарвари соллаллоҳу алайҳи васаллам каби:

---Ҳаммаси Аллоҳдан, мен Аллоҳнинг  бандасиман  холос,  дейдиган  камтарин зотсиз.


Мен Сизга  озор  етмадимикин, касал  бўлганингиз  йўқми, нодонларнинг жаҳолати  қалбингизга  азият  етказмадимикин деб ўйладим. Ногоҳ  қўрқиб кетдим. Дунёвий  ҳаёт давомли ва гўзал бўлишлиги  учун,  охират  экинзори  бўлмиш   ушбу дунё  ҳаётини яхшилик ва поклик, меҳр  ва муҳаббат билан обод  этмоқ шартлигини айтасиз.  Яхшилик  ва  Муҳаббат тимсоли  Сизсиз,  назаримда уларнинг  соқоли  оқардими?!


Ҳа, гўёки Яхшилик ва Муҳаббат Аллоҳ таолонинг  нурига буркангандай, янада гўзалроқ  бўлиб,  мазмун ва  маънода  юксакроқ аҳамиятга  эга  бўлаётгандай!


 Ҳар бир гўзаллик Аллоҳдан. Аллоҳ таоло ўзининг суюкли бандаларига яхшиликларини, неъматларини  раво  кўрувчи  меҳрибон  зот. Аллоҳнинг нури сизга  муборак  бўлсин! Меҳрибон  Аллоҳ таолодан илтижо қилиб сўраймиз, умрингизга узоқ йилларни зиёда айлаб,  биз  шогирдларингиз бахтига  соғу—омон   сақласин! Омин йа Роббал  оламийн!  


 Абдумуталиб  ЗОМИНИЙ


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизда Кичгина деманг бизни, кўтариб урамиз сизниrdquo, ndash деган нақл бор. Жуда чиройли гап. Ҳақиқатда, кичик нарсаларни менсимаслик кейинчалик салбий давоми...

3978 21:31 / 21.04.2017
Абдуллоҳ ибн Динор айтади Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан бирга Маккага келаётган эдим, биз йўлда дам олиш учун тўхтадик. Бизнинг олдимизга тоғдан бир давоми...

3607 15:11 / 27.03.2017
БИСМИЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИММуқаддимаБутун оламлар Парвардигорига ҳамду сано, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг оила, асҳобларига салоту давоми...

32145 10:37 / 22.03.2017
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман ё Расулаллоҳ. Чунки Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига давоми...

3108 13:51 / 24.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021