1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Бу дунёни иши хечам тугамайди ... ! ! !

14:35 / 27.03.2017 3784 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит шундай хикоя қилади: 

Жума тонгида онажонимнинг: «Бугун муборак кун, вақтли туриб ибодатингни қилгин,» деган овозидан уйғониб кетдим. Ўрнимдан турарканман, кўрган тушимни эслашга харакат қилдим. Тушимда машинани тез хайдаб кетаётган эканман. Бирдан рўпарамда икки йўл чиқди. Ўнг томондаги йўлдан шундайин бир нур таралардики, хайратда қолдим. Қай томон юришни билмай турганимда онажоним уйғотиб юбордилар. 

Намоздан кейин нонушта қилгач, ишга жўнадим. 

«Яхши бориб кел ўғлим! Доимо Оллохни ёд эт. Хеч эсингдан чиқазмагинки, доимо у Зот сенинг мададкоринг бўлади», дея фотиха берди онам.

Бошлиғим Бахтиёр ака жуда жиддий, салобатли киши. 

Биринчи кўрганимда у кишини олдиларида озгина довдирадим хам. Ғалати одам экан, бировни хафа қилмайди, мақтамайди хам. Нима демоқчи эканини кўз қарашидан биламан. Йўлда кетар эканмиз, Бахтиёр ака пешин пайти учрашуви борлигини тайинлади. «Хўп»дейишимга қарамай, мени «Бугун жума, хўжайинни учрашувга олиб борсам, жума намозига улгурмай қоламан, энди нима қилдим? », деган ўй қийнай бошлади.

Белгиланган учрашувга бориш учун кетаётганимизда олдимда турган манзарани кўриб, хайратдан ёқа ушладим: 

«Ахир бу тушимдаги йўллар-ку! Ўнг томондагисида масжид, Tўгрида кети кўринмас йўл...». Одамлар масжид томон оқиб кетаётир. «Оллохим менга мадад бер! Нима қилай, машинани масжид томон бурайми, ёки хўжайинни манзилига олиб борайми?! » «Ё Парвардигорим, Ўзинг мени қўлла», дея мaшинани масжид томон бурдим. 

Бахтиёр ака хайрон бўлиб: «Қаёққа юрдинг, тўғрига кетишимиз керак-ку?», деди. 

Мен: «Бахтиёр ака, бугун жума, шундоқ жума намозини ўқиб чиқай», деганимни биламан у кишининг ранги ўзгариб кетди: «Жинни бўлганмисан, соат бирда мухим учрашувим бор». 

Бор кучимни тўплаб: «Бахтиёр ака, мана калит, мен жумага кеч қолмай», деганча масжид томон югурдим. Елкамдан тоғ ағдарилгандай енгил бўлдим, таърифлашга тил ожиз.

Азон айтилди, сафга қўшилдим. Кўзларим хеч нарсани кўрмас, қулоқларим эшитмас эди. Худди Раббимнинг қаршисида ёлғиз тургандек эдим. Бу халоватни тушунтириб бериш қийин.

Намоздан кейин кўзларимда ёш билан дуо қилдим: 

«Эй, Оллохим, мени хеч қачон икки йўл орасида қолдирма, Ўзинг тўғри йўлдан адаштирма! Ўзингдан бошқага мухтож қилма! ».

Дуодан кейин ўзимга келиб, сал нарида ўтирган кишига кўзим тушди. Қўлидаги узук таниш эди. Хаяжон ичра унинг юзларига боқдим. Не кўз билан қарайки, у бошлиғим Бахтиёр ака эди. Жума айёми билан қутлаб, мени қучоғига олди . . . ! ! !

Азиз Мусилмонлар, бу дунёни иши хечам тугамайди ... Шундай экан барчамиз иймонли бўлайлик ... Бу дунёни ишларини лоақал 1 соатга ўйламасдан Жума намозларига боришни бизга Оллох хидоят қилсин! Барчамизга Aллох ёр бўлсин . . . ! ! !

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 10 март куни оламдан ўтдилар. 11 март куни пешинда жанозалари Кўкчаrdquo масжидида ўқилиб, Шайх Зайниддин бува давоми...

5327 16:49 / 27.03.2017
Маълумки инсон руҳ ва танадан ташкил топган. Инсон танаси кучқувват берадиган, саломатлигини сақлаб турадиган етарлича озуқага эҳтиёжманд бўлгани сингари, руҳи давоми...

4957 15:37 / 22.04.2017
Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон кишиси ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, давоми...

3589 10:10 / 24.03.2017
ва уларни саҳиҳ ҳадислардан фарқлаш масаласиҲозирги кунда энг кўп тарқалган ачинарли одатлардан бири заиф ва мавзуъ уйдирма ҳадисларни саҳиҳ ҳадисдек тақдим давоми...

8887 09:34 / 22.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021