1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Риёни даволаш йўли

14:38 / 27.03.2017 3832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, риё амални ҳабата қилувчи, Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи, Унинг ўч олишига сабаб бўлувчи иллатдир. Риё ҳалокатга олиб борувчи гуноҳлардан саналади. Унинг мусулмонга етказадиган зарари Дажжолникидан ёмонроқдир. Кимда бу иллат бўлса, дарҳол ундан қутулишга ҳаракат қилиши, унинг илдизига болта уриши, уни таг-томири билан қўпориб ташлаши лозим. Риёни йўқ қилиб, ихлосни пайдо қиладиган чораларни қуйида келтирамиз. 

1.    Риёнинг турларини, қисмларини, унга сабаб бўлувчи нарсаларни билиш ва ўша нарсаларни қўпориб ташлаш. 

2.    Аллоҳнинг азаматини билиш. Буни билиш йўли У Зотнинг исмларини, сифатларини, феълларини Китоб, Суннат, Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби таълимотлари асосида танишдир. Агар банда барча нарса Аллоҳдан эканлигини билса, Азиз Қилувчи, Хор Қилувчи, Кўтарувчи, Туширувчи, Берувчи, Манъ Қилувчи, Тирилтирувчи, Ўлдирувчи, кўзлар хиёнатини Билувчи, қалблар яширган нарсаларни Билувчи Ўзи эканлигини англаб етса, ибодатга лойиқ зот фақат Аллоҳ эканини, Унинг ҳеч бир шериги, ўхшаши йўқлигини тушуниб етса, қалбида ихлос пайдо бўлиб, амалларини ҳам ихлос билан қиладиган бўлади. 

3.    Аллоҳ таоло қиёмат кунида бандалари учун тайёрлаб қўйган неъматларни ва азобларни, ўлим аччиғини, қабр азобини билиш. Агар банда мана шу нарсаларни мукаммал билса, риёдан ихлосга қараб қочадиган ақлли кишига айланади. 

4.    Дунё учун, одамлар учун амал қилишнинг хатаридан қўрқиш. Риёнинг амалларни ҳабата қилувчи бало эканлигини тушуниб етиш. Ким бир ишдан қўрқса, ундан эҳтиёт бўлади, натижада ундан сақланади. Киши агар бир амали учун мақтовга рағбат қилиб қолса, дарҳол нафсига риёнинг хатарини, Аллоҳнинг ўчига рўбарў бўлиб қолиши мумкинлигини эслатсин! Ўтган азизлар шундай дейишар экан: “Риёнинг сабабларини ўзингдан даф қилишга астойдил ҳаракат қил. Ибодат қилаётганингда ёнингдаги одамларни ҳайвонлар ва ёш болалар деб тасаввур қилишга ўрган. Уларнинг бор-йўқларига асло парво қилма. Сенинг амалингни билиш-билмасликларига ҳам парво қилма. Аллоҳнинг билиб тургани билан кифоялан”. Муҳаммад ибн Лабийд марфуъ ҳолда ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом шундай дедилар: “Сизлардан қўрқадиган нарсаларимнинг энг қўрқинчлиси кичик ширкдир”. Саҳобалар: “Кичик ширк нима, эй Расулуллоҳ?” деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: “Риёдир. Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни одамларнинг амалларига мукофот бераётганда, “Ким учун амал қилган бўлсаларингиз, ўшаларнинг олдига боринглар! Улардан бирор мукофот олиш қўлларингиздан келадими?!” дейди” деб жавоб бердилар.   

Аллоҳ таоло амалларимизни риёдан сақласин! Ихлос билан амал қилишимизни насиб этсин, омин! 


Интернет материаллари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Поклик ndash саодат калитидир Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм .Оламларнинг Робби ndash Аллоҳ покдир, Намл сураси, 8оят Ўзи пок, Сўзи пок, дини пок Роббимиз Аллоҳ ҳақ давоми...

3914 21:40 / 21.04.2017
Ҳозирги биз яшаб турган замон шундай замонки, унда ёмонликлар, фитна фасодлар кўпайиб кетди, шу каби унда балоофатлар зиёда бўлди. Ана шу холатларда биз давоми...

6735 17:25 / 27.03.2017
Мўмин одам доимо ўзини Аллоҳнинг раҳматига муҳтожлигини ҳис этади ва шундай деб эътиқод қилади. Ушбу илоҳий раҳмат туфайли дунёда тинчомон яшайди ва охиратда давоми...

3361 15:25 / 22.04.2017
Айрим инсонлар Ҳақиқатда, ҳар қандай диний ақида унга ишонувчи кишиларнинг зиммасига турли хил ибодатларни, қурбатлар ва маросимларни фарз қилиб қўяди. Бу давоми...

3094 10:14 / 24.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021