1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Фахрланманг!!!

14:41 / 27.03.2017 2928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар отинг (яъни, уловинг) билан фахрланаётган бўлсанг, билгинки, гўзаллик ва чирой сенда эмас, балки отингдадир. Агар кийиминг билан фахрланаётган бўлсанг, у чирой ҳам сенда эмас, балки кийимдадир. Агар ота-боболаринг билан фахрланаётган бўлсанг, бу фазилатлар ҳам сенда эмас, балки ота-боболарингдадир. Агар мазкур нарсалар тилга кирсалар сенга қараб: “Бу гўзалликлар сеники эмас, бизники-ку!”, деган бўлишарди. Демак, агар сен фахрланадиган бўлсанг, ўзингда бор бўлган, сендан ажралмайдиган нарсанг билан фахрлангин. Мол-дунёдан бирор нарса сени кибрлантирса, сен ўзинг фоний бўлиб, у нарса қолиб кетишини ёки икковинг ҳам фоний бўлиб кетишингни эсла! Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсанг, бирор нарсанг сени мафтун қилганда, унинг қўлингдан кетиши осон эканини, яна қайта келиши қийинлигини, зиммангда эса унга узоқ сўроқ-савол қилинишингни мулоҳаза қил. (ҳукамолардан)

 

Одатда инсон ўзининг ўзгалардан бирор жиҳатдан ортиқлигини сезса, кибрга кета бошлайди. Лекин кибрга кетмоғи учун аслида ана шу ортиқлик унда боқий турадиган, ҳеч қачон ундан ажрамайдиган ортиқлик бўлиши керак эди. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикматига кўра инсонлар кибрга кетмаслиги учун уларни асли эътиборидан бир хил қилиб яратди. Инсонлар фахрланаётган нарсалар бир кун келиб уларнинг қўлидан кетиши мумкинлигини билдириш учун у нарсаларни инсонга аслий ва зотий қилиб бермади. Инсоннинг ўзга махлуқотлардан  фахрланиши мумкин бўлган нарсаси инсонлигидир. Чунки бу нарса асли зотида бўлиб, ундан ҳеч қачон ажралмайди.

Моли ёки қуввати билан кибрланаётганлар бир кун келиб бу неъматлар қўлидан кетиб, кучсиз ва ҳожатманд бўлиб қолсалар, ҳоллари қандай бўлар экан???

Аслини олганда, Аллоҳ таоло ҳамма инсонни тенг қилиб яратган. Бировни бошқадан имтиёзли қилмаган. Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий шундай деганлар: “Ҳар бир инсонга берилган умумий нарсалар бошқа инсонга берилган умумий нарсаларда баробардир. Мана шу Аллоҳнинг адолатидир. Демак, бирор нарсада ўзга инсондан ортиқ бўлсангиз, бошқа нарсада унга нисбатан нуқсонингизни текширинг.”

Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимИсломнинг инсоният маданиятидаги таъсири ва инсониятга фазлу марҳаматиАллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад давоми...

12678 09:42 / 22.03.2017
Ўғирлик ndash катта гуноҳдирИнсонлар ўзларига берилган қимматли умрларини беҳуда ишлар билан ўтказишлари дуруст эмас, албатта.Лекин орамизда баъзи бир одамлар давоми...

10946 21:46 / 21.04.2017
Тунда қилган ибодат,Бўлғай шаксиз ижобат.Юринг руҳан саломат,Таҳажжудга туринглар.Қалбимиз қуршаб иймон,Бўлайлик яхши инсон.Ғаниматдур ҳарбир он,Таҳажжудга давоми...

4413 20:31 / 05.04.2021
Тинчликнинг энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир. Бу барча пайғамбарларнинг давоми...

3866 15:13 / 22.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021