1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Шайтонга мағлуб бўлманг!

15:17 / 27.03.2017 3081 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салафи солиҳлардан бирлари айтган экан: Аллоҳ таоло буюрган ишни қилишда шайтоннинг икки ҳамласига учраш бордир; (1) ё шу амалда банданинг нуқсонга йўл қўйиши, (2) ёки шу амалда ҳаддан ошириб юбориши. Шайтон буларнинг қайси бирида яъни, ошириб юборишда ғолиб бўладими ёки нуқсонга йўл қўйишда ғолиб бўладими, бунисига парво қилмайди. (яъни, ғолиб бўлса, бас.)

Банда шайтондан устун келиши учун амалини шариат тарозига солиб кўрсин. Агар амали нуқсонли бўлмаса, ҳаддан ҳам ошмаса, ютуқ уникидир. Аксинча бўлса, натижа ҳам аксинча бўлади. Буни билиш учун илм керак. Инсон тўғри йўлдан кетаётганини билиши учун аввал тўғри йўл қайси эканини билиб олиши лозим. Шунинг учун шариатимиз илмга буюрган.


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Тўйларимиз таърифга муҳтож эмас. Дастурхонга оқсариқ сақичларгача етиб келаяпти. Яқинда овқатни ҳазм қиладиган дорилар, бўкиб қолганни даволайдиган давоми...

8493 09:14 / 24.03.2017
Васила луғатда у билан ўзгага яқин бўлинадиган нарсаrdquo маъносини англатади. Истилоҳда эса дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида қадрли экани давоми...

15042 21:21 / 21.04.2017
Аллоҳ Таоло қудсий ҳадисда бундай марҳамат қилган Мени бандам қандай гумон қилса, Мен шундайман. Мени зикр қилганида, у билан биргаман. Агар ёлғиз ўзи зикр қилса, давоми...

3308 11:48 / 27.03.2017
Пайғамбарларнинг ҳаммаси барча зулм ва азиятларга сабр ҳамда сабот билан жавоб беришган. Аллоҳ таоло бундай қийин ва оғир вазифани аёллар зиммасига давоми...

3941 09:17 / 24.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021