1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ажойиб зарбулмасал

17:22 / 27.03.2017 4265 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради: “Дарё сувининг чуқурлиги қанча экан?” Туя жавоб берди: “Тиззагача экан”. Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади. Чунки, сув уни бутунлай кўмиб қўйган эди. Кўп машаққат чекиб бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта ҳарсанг тошга чиқиб олди. Бироз ҳансираши босилгач, туяга қарата ғазаб билан: “Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!” дея бақирди. Туя бунга жавобан: “Тўғри, шундай дедим. Тиззамгача етади-да” деди. Туя билан тулкининг бўйи орасида фарқ бор, албатта. 

Сиз ҳам ҳаётингиздаги бирор иш юзасидан бировдан маслаҳат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган доирадагина маслаҳат беради.  Ва кўпинча айтаётган маслаҳатлари ўзигагина мос ва муносиб бўлади, сизга эса тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун бошқанинг ўзига хос бўлган тажрибасини ўз муаммойингиз учун асосий ечим ёки қатъий ҳукм қилиб олманг! Чунки, у ечим сизни тулкига ўхшаб ғарқ қилиши мумкин. Сиз бир иш қилмоқчи бўлсангиз, аввало, Аллоҳга истихора қилинг, кейин ота-онангиз, яқинларингиз ва тажрибали кишилар билан маслаҳатлашинг, улар берган маслаҳатлардан фойдаланган ва истихора натижасига суянган ҳолда қарор қабул қилинг!  


  Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж илаАйламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж илаҲа, азизлар, Ҳазрат Навоийнинг бу сўзларида ҳеч қандай муболаға йўқ. давоми...

4030 10:05 / 24.03.2017
Ҳалқимизда маййит чиққан хонадон эгаларининг зиёфат уюштириб дастурҳон ёзиш одати, марҳумлар хотирасига бағишланган маърака ва маросимлар ўтказиш анаъанаси давоми...

4451 15:42 / 22.04.2017
Ассалому алайкум ҳурматли ўқувчи Сизга маълумки, ушбу Чиройли ҳикматларrdquo номли тўплам турли интернет сайтларида эълон қилинган ҳар хил мавзулардаги тасвирли давоми...

4865 17:24 / 27.03.2017
Азизлар Ислом уламолари умматни турли фитналардан сақланиш ҳақидаги чора ва тадбирлар ҳақида тўхталиб шундай дейилган Уммат ичидаги насиҳат қилувчиларга, давоми...

4652 14:01 / 24.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021