1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Зиёратнинг фазли ҳақида

14:00 / 15.05.2021 5834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

350. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани юборди. У:

«Қаерга кетяпсан?» деди. 

«Шу қишлоқдаги биродаримникига», деди. 

«Унда сенга бир неъмат бор-у, ўшани ислоҳ қилмоқчимисан?» деди. 

«Йўқ! Мен уни Аллоҳ учун яхши кўраман», деди.

«Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман. Албатта, унга муҳаббат қўйганинг каби, Аллоҳ ҳам сенга муҳаббат қўйди», деди». 

Шарҳ: Демак, бир биродарини фақат Аллоҳ учун яхши кўриб, орага бошқа ғараз қўшмасдан зиёрат қилган одам Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлар экан. 

Бу ҳақиқатни жуда яхши тушуниб, англаб, ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Бировни зиёрат қилганда унинг эътиборини қозониш, унинг ҳузуридаги бирор дунёвий нарсага эришиш учун эмас, балки фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун, савоб умидида зиёрат қилиш керак. 

Ана шундай холис ният ила қилинган зиёрат зиёратчини Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор қилади.

Мусулмон уммати бу ҳадисга қадимдан ихлос билан амал қилиб келган. Алҳамдулиллаҳ, ҳозиргача унга ихлос билан амал қилиб келаётган мўмин-мусулмонлар кўп. Улар ўз биродарларини фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб, бошқа ғаразни аралаштирмасдан зиёрат қиладилар.

Дунёда бу ишни ихлос билан қилаётганлар фақат Муҳаммад умматига мансуб зотлар бўлсалар, ажаб эмас. 

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонлар бир-бирларини зиёрат қилишлари фазилатли иш экани. 

2. Мусулмон мусулмонни Аллоҳ учун яхши кўриши кераклиги.

3. Мусулмон мусулмонга муҳаббат қўйгани учун Аллоҳ таоло ҳам унга муҳаббат қўйиши.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар хазийнаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилишларича, икки дўст сафарга чиқдилар. Йўл юриб бир меҳмонхонага жойлашдилар. Эртаси куни эрталаб уйғонишганда улардан бири 100 динор пулини йўқотиб қўйди. давоми...

2346 19:49 / 02.11.2022
Бугунги кунда Ер юзида жами 350 минг турдаги сабзавот етиштирилаётган бўлса, уларнинг энг фойдалилари ва кўп истеъмол қилинадиганлари орасида шубҳасиз пиёз ҳам давоми...

2131 15:36 / 30.10.2024
Мўминаларга айт .Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. давоми...

11195 16:27 / 01.02.2018
Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзининг расули Муҳаммад алайҳиссаломни барча халойиқларга раҳмат қилиб юборган.Бу ҳақида айтилган Аллоҳ таолонинг сўзини сизлар давоми...

4878 21:42 / 05.12.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021