1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

"Ижтимоий одоблар" 3-қисм (DVD)

18:12 / 07.04.2012 3112 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ижтимоий одоблар" 3-қисм (DVD)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Ижтимоий одоблар" номли туркум суҳбатлари ёзилган видео дастурининг 3-қисми.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2012 йил муборак Рамазон ойи давомида ҳар куни Тошкент шаҳрининг жомеъ масжидларидан бирида бўлиб, «Ижтимоий одоблар» мавзусида ўзига хос Рамазон суҳбатларини олиб бордилар. Шаҳарликлар ва шаҳримиз меҳмонлари Шайх ҳазратларининг тез кунда чоп этиладиган «Ижтимоий одоблар» номли асарларига киритилган мавзулардан бир қисмини муаллифнинг ўзларидан эшитиб, баҳраманд бўлдилар.
Ушбу диск ҳам шу суҳбатларни кенгроқ оммага етказиш учун мўлжаллангандир.

 

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи:  “Ижтимоий одоблар” 3-қисм (DVD video)

Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ

Сана:   2012

Ҳажми:  77 дақиқа  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган


Дастуримизнинг ушбу сонида қуйидаги мавзулардаги суҳбатлар ўрин олган:

1. Таомланиш одоби
2. Тановул одоблари
3. Йиғин ва мажлислар одоби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotЗикр аҳлидан сўранг 1қисмquot МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, .Зикр аҳлидан сўранг, номли китобнинг 1тўплами ёзилган давоми...

7301 18:27 / 07.04.2014
quotҚуръони Карим маънолари таржимасиquot 5диск CD МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари томонидан қувонч давоми...

7444 18:20 / 07.04.2013
Иймон МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, деб номланган китобнинг аудиодиск. Ушбу китоб 1991 йилда биринчи нашрдан давоми...

4069 16:49 / 07.04.2011
Ҳадис ва Ҳаёт 8жуз МР3 .Закот китоби,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Закот китоби, деб номланган давоми...

3659 15:19 / 07.04.2011
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021