1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фароиз илми (дарслар)

Эркак ва аёллардан бўлган ворислар

15:51 / 18.04.2017 4753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мерос олишлари мумкин бўлган эркаклардан бўлган ворислар ўн бештадир: Уларнинг мерос олишда ҳақдорликлари, мартабалари ва даражалари ҳам тартибларига кўрадир: 

1.     Ўғил

2.     Ўғилнинг ўғли ва ундан қуйидагилар

3.     Ота

4.     Саҳиҳ бобо ва ундан юқоридагилари

5.     Туғишган ини (ака-ука)

6.     Ота бир ини (ака-ука)

7.     Она бир ини ( ака-ука)

8.     Туғишган инининг ўғли (жияни)

9.     Ота бир инининг ўғли

10.     Туғишган амаки (отанинг туғишган иниси)

11.     Ота бир амаки

12.     Туғишган амакининг ўғли

13.     Ота бир амакининг ўғли

14.     Эр

15.     Қул озод қилувчи (эркак киши)

Эркаклардан бўлган ворислар фақат шулардир. Булардан бошқа эркак ворислар йўқдир.

Аёллардан бўлган ворислар ўнта бўлиб,  улар қуйидагилар:

1.     Қиз

2.     Она

3.     ¤Қилнинг қизи ва ундан қуйидагилар

4.     Саҳиҳ момо (онанинг онаси) ва ундан юқоридагилар

5.     Саҳиҳ момо (отанинг онаси) ва ундан юқоридагилар

6.     ТуҚишган сингил

7.     Ота бир сингил

8.     Она бир сингил

9.     Хотин

10.     Қул озод қилувчи аёл 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рад луғатда қайтариш маъносидадир. Аллоҳ таолонинг сўзига ўхшаш hellip яъни .Сўнг Хизрни қидириб изларига қайтдилар,.Каҳф64Рад Авлнинг зиддидир. Чунки Авл бу давоми...

5106 15:53 / 18.04.2017
Меросдан ман қилувчи сабаблар тўрттадир. Қуйида зикри келадиган тўрт монеъдан бири мавжуд бўлса, мерос олишдан тўсади, ман қилади. 1.Қуллик қулнинг қул давоми...

4958 15:51 / 18.04.2017
ndash ndash .Маълумки, шаръий илм илмларнинг энг афзали ва улуғидир. Диний аҳкомлар ва шариат асосларини чуқур ўргатувчи фиқҳ илми эса шаръий илмлар давоми...

4336 15:30 / 18.04.2017
Мерос илмида бир қанча истилоҳий сўзлар мавжуд бўлиб, бундан кейин уларни қуйидаги шаклда қўллаймиз1. бу вориснинг шариат асосида белгилаб берилган мерос давоми...

5006 15:48 / 18.04.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021