1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Аср вабоси

15:46 / 19.04.2017 2797 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, гиёҳвандлик ер  юзи бўйлаб асримиз вабоси сифатида тез суръатлар билан тарқалиб бормоқда.Гиёҳвандликнинг жисмоний ва маънавий зарарлари тўғрисида Дуне     оммавий ахборот воситалаи орқали кўпдан кўп маълумотлар бериляпди. Унга бағишлаб кўп мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам қатор халқаро анжуманлар ўтказилди, гиёҳвандликка қарши чора-тадбирлар кўриш мақсадида кўплаб маҳаллий ва халқаро ташкилотлар таъсис этилди.Афсуски, бу офат манбаи ҳануз ўз ишини қилиб келмоқда. Ислом шариатида инсон жони ва ақлини сақлаш ўта долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Агар инсон Аллоҳнинг бу ҳаётий тавсияларга риоя қилса унинг икки дунёси хайрли кечади. Зеро, Аллоҳ Қуръони Каримда инсонни бошқа мавжудотлардан ақлли ва мукаррам қилиб яратганини каломи шарифда шундай деб таъкид-лайди. Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандини азиз ва мукаррам қилдик, деб марҳамат қилади. Бу разолат манбаи саналмиш гйёҳвандлик дунё мамлакатларидаги олий ўқув юртларининг айрим талабаларидан тортиб, бошланғич ва ўрта таълим олаётган ёшларгача, эркагу аёллар ўртасида баробар илдиз отиб, палак ёзаётгани ақл - идрокли кишиларни, албатта бефарқ қолдирмаслиги керак. Алҳамдулиллоҳ, бизнинг ўлкамизда гиёҳванд моддаларининг тарқалиши олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир қатор оятларида инсонларни ўз жонига қасд қилмасликка, шунингдек ўзгаларнинг ҳам қонларини ноҳақ тўкмасликка буюради. Гиёҳвандлик эса охири ўлимга олиб келадиган нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Гиёҳванд моддалар ифлос ва жирканж нарса саналади. Бу моддалар кўпгина бошқа зарарлари билан бир қаторда маст қилиш хусусиятига ҳам эгадир. Ҳазрати Ойша (р.а) айтганларки: «Аллоҳ таоло ароқни ароқ деган номи учун ҳаром этган эмас, балки уни истеъмол қилгандан кейин рўй берадиган кўнгилсиз воқеалар учун ҳаром қилган. Қай бир нарсанинг охир - оқибати ароқ каби салбий бўлса, у ҳаромдир» (Дориқутний, Қуртубий тафсири, 37-48 бет).

Умму Салама онамиз ривоят қиладилар:«Жаноб Расулуллоҳ с.а.в ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нар¬саларни истеъмол қилишни ман этганлар». Бу ҳадис би¬лан истеъмол қилганда танани бўшаштирувчи ва ақлни кетказувчи ҳар қандай нарса ҳаром бўлади. Бу қабиҳ ишни билган, ўз оиласини, яқинларини, бутун инсониятни ва келажак авлодларни ўйлаган ҳар бир киши гиёҳвандликка қарши курашда фаол бўлиши зарур.

Азиз ватандошлар, инсон ҳаёти, айниқса ёшларимизнинг келажагига рахна солаётган гиёҳвандликка қарши курашиш Ватанимизнинг ҳар бир фуқаросининг, қолаверса, барчамизнинг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиб ҳисобланиши лозим. Зеро, жамият ҳаётидаги мавжуд бўлган зарарли иллатни йўқ қилиш ҳар бир мусулмоннинг шарафли бурчидир.. Бу ҳақида Пайғамбаримиз «Сизлардан ҳеч бирингиз ўзига севган нарсани биродарига ҳам бўлишни истамагунича, ҳақиқий мўъмин бўлмайди», деб марҳамат қилдилар. Демак, ўзига раво курган фаровон ҳаёт, соғлиқ ва саломатликни бошқаларга ҳам раво кўриш, уларни ҳалокатга етакловчи иллатлардан қайтариш ҳақиқий мусулмонлик аломатларидандир. Хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи ҳаммаларимизга мададкор бўлсин!


Пахтаобод туман бош имом ҳатиби:

 A.УCMOHOB



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни йиғлатган воқеъаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун дуо қилиб, уларга меҳрибонлик билан давоми...

7123 15:42 / 19.04.2017
Ушбу воқия бир биродаримизни ҳаётида содир бўлган хақиқатдир. У шундай ҳикоя қилади... Мен бир оддий мусулмонман. Ибодатларим узуқюлиқ бўлсада, Аллоҳга итоат давоми...

3536 14:55 / 19.04.2017
Узоқ муддатли машаққатлар, халқнинг меҳнати ҳамда дуою илтижолари натижасида давлатимиз истиқлолга юз тутди. Яратганга ҳамдлар бўлсинки, мамлакатимиз мустақил давоми...

3120 15:21 / 19.04.2017
Сийрат китобларидан бирини ўқир эканман, олдин эътиборимни тортмаган бир воқеага эътибор қилдим. Ишда ҳам бошқа вақт ҳам шу воқеа тезтез хаёлимга келаверди. Шу давоми...

3128 15:23 / 19.04.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021