1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

Миннатдорлик ҳисси

16:28 / 19.04.2017 3554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ичимда чинакам шукрона ҳисси уйғонди. Ҳозиргина биз суҳбат қилган кишининг  беморлигида бошидан кечган ҳиссиётлар таъсир қилаётганди:  

“Операция столидан яқнда чиққанман, ҳамма тарафим чандиб ташланган. Бир пиёла сув сўраб шифокорга ялинаяпман, аммо иложи йўқ экан. Ўша маҳал бор-будимни — ҳовли-жойу, машинамни бир пиёла сув эвазига алмаштиришга тайёр эдим”, — дейди суҳбатдошимиз қўлидаги чойни мароқ билан симирар экан. 

Яширмай айтаман, ўзим қачон хатога йўл қўйган бўлсам, уларнинг барига ношукурлик сабаб бўлган. Қизиқ томони ўзимиз бир мурувват қилсак, ундан билиб-билмай бемисл миннатдорчилик умид қиламиз. Аммо ўзимиз Яратганнинг бизга берган неъматларига шукрона қилишни унутиб қўямиз.

Шу замоннинг гапи, яқинларимиздан бирининг телефонига пул ташласак, ундан раҳмат кутамиз. Бир танишим байрам баҳона турмуш ўртоғига гул олиб боргани, қанча шодлик билан топширгани, аммо унга беэътибор қарагани учун хафа бўлганини гапириб қолди. Яъни хотини гулни олиб, дераза олдига қўяди. Қайта-қайта миннатдорчилик билдирмайди. Оқибатда ёш келин-куёв орасидаги муносабатга дарз кетишига оз қолган... 

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Аммо нега ўзимизга-ўзимиз савол бермаймиз, Яратганнинг бизга берган неъматларига нақадар шукрона келтираяпмиз? Агар шу саволга виждонан жавоб қидириб кўрсак, ҳаловат топармидик!? 

Кўзларимиз соғлом, ёруғ дунёни кўраяпмиз. Лекин бу ҳақда деярли ўйлаб кўрмаймиз ҳисоб. Қанча кўзи ожизлар фарзандлари, набиралари — оиласини бир бора кўриш илинжида ҳаёт кечираяпти. Дунё улар учун бир умрлик зулмат. Бир неча соат электр токи бўлмаса, беҳаловат бўлиб ҳеч жойга сиғмай қоламиз. Шукрона қаерда?! 

Эшитаяпмиз — гап-сўзлар, чиройли мусиқалар, қушлар чуғури. Мақсадини қоғозга  ёзиб бериб, суҳбатлашаётганлар борлиги ҳаммамизга аёнку. Бу каби тили чиқмай қолганлар-чи...  

Санаб адоғига, шукрона қилиб сўнгига ета олмаймиз аслида. Бемалол бориб ҳожат ушатиб келаётганимиз минг қатла шукрга татийди. Шу ишни сунъий амалга ошираётганлар, меъёрий ҳаётни орзулаб яшаётганлар борлиги ҳақиқат-ку ахир! 

Зеро, муқаддас китобларда ҳам иймоннинг ярми шукр бўлса, ярми сабр эканлиги баён қилинган. Бир бесабр дўстимиз тезроқ ва кўпроқ бойиш ниятида хорижга йўл олганди. Унинг ўзи қанча машаққатлар кўриб, оиласини ҳам минг бир мусибатга қолдириб Ватанга қайтганига гувоҳ бўлдик. 

Ниятимиз ҳеч биримизни миннатдорлик ҳисси, шукрона туйғуси сира тарк этмасин. Ўзи адаштирмасин!


Азиз НОРҚУЛОВ, 

журналист



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таълим, тарбия масаласи ҳамма замонда долзарб бўлиб келган. Ўтмишда ҳам кишилар таълим олишган, таълим беришган. Бугун ҳам ўқув юртлари, билим масканлари фаолияти давоми...

7011 17:26 / 19.04.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМАллоҳ таолога У зотнинг буюклигига мос ҳамду санолар бўлсин Ушбу мақолани ёзишдан ўзимни тийиб турган эдим. Сабаби ndash мақтаниш бўлиб, давоми...

3195 16:59 / 19.04.2017
1китобУшбу китобдаbull Ато ибн аби Рабоҳbull Омир ибн Абдуллоҳ атТамимийbull Урва ибн Зубайрbull Ар Робеъ ибн Хусаймbull Иёс ибн Муовия алМузанийbull Умар ибн давоми...

6504 16:30 / 19.04.2017
Ислом дини илм олишга тарғиб этади. Мусулмон олимларининг Европаликлардан олдин фан, илм соҳасида эришган ютуқларини Европа ҳамжамиятининг ўзи ҳам тасдиқлади. давоми...

3605 17:11 / 19.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021