1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга мени фақат мўмингина яхши кўришини ва фақат мунофиқгина ёмон кўришини аҳд қилганлар

21:29 / 19.04.2017 3660 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Донни ёрган ва жонни халқ қилган Зот билан қасамки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга мени фақат мўмингина яхши кўришини ва фақат мунофиқгина ёмон кўришини аҳд қилганлар». 

Муслим, Термизий ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўчирма гап шаклида эмас, балки у зотнинг гапларини ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг иборалари билан ифода этиш орқали ривоят қилинмоқда.

Албатта, саҳобаи киромларнинг ҳар бирлари улуғ инсонлардир. Уларнинг саҳобалик шарафларининг ўзи ғоят улуғ мартаба. Қолаверса, уларнинг ҳар бирлари Ислом учун қанчадан-қанча хизмат қилган зот ҳисобланадилар. Шу билан бирга, уларнинг ичида алоҳида мақомга эга бўлганлари ҳам бор. Шулардан ўн кишига Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатнинг башоратини берганлар. Ўша саодатманд зотлардан бири ҳазрати Алидирлар. Мазкур ўнликдан тўрт халифа яна алоҳида ажралиб турадилар. Тўрт халифанинг бири ҳам ҳазрати Алидирлар. Ҳазрати Алининг Ислом учун қилган хизматлари жуда катта. Бунинг устига, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан эдилар – амакиларининг ўғиллари, куёв ўғиллари, яъни аҳли жаннатнинг саййидаси Фотимаи Заҳронинг эрлари, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайннинг оталаридирлар. Шунинг учун фақат мўмингина у кишини севиши ва фақат мунофиққина у кишини ёмон кўриши ажабланарли эмас.

Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, муайян бир шахсга муҳаббат қилишнинг ҳам иймон ва мунофиқликка дахли бор экан. Ҳа, ҳамма нарса иймон ўлчови билан ўлчанганда шундай бўлади. Кишини мансаби, пули, моли ёки бошқа нарсалари учун эмас, иймони учун, динга қилган хизматлари учунгина севилади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Лаззатларни кесувчи ўлимни кўпроқ эсланглар,, дедилар,.Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

2120 21:33 / 12.06.2020
. . ,. .6154. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаннат ва дўзах мартаба талашиб давоми...

2872 09:27 / 27.11.2018
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод давоми...

1241 12:31 / 14.05.2025
. , .61110. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо деган ўзиб бўлмас Ёки етиб бўлмайдиган давоми...

2080 10:12 / 23.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021